NAACP Image mukofotlari
НААCП Имаге мукофотлари (НААCП) томонидан АҚШда жойлашган ҳар хил ирқ одамларини ривожлантириш миллий ассоциацияси шунингдек, кино, телевидениэ, театр, мусиқа ва адабиётдаги ажойиб ижроларни тақдирлаш учун тақдим этиладиган йиллик мукофот маросимидир. Оскар ва Граммй каби бошқа мукофотларга ўхшаб, Имаге мукофотининг 40 дан ортиқ тур ғолиблари ташкилоти аъзолари (НААCП аъзолари) томонидан овоз бериш йўли орқали аниқланади. Фахрий мукофотларга (Академиянинг фахрий мукофотига ўхшаш) Президент мукофоти, Раис мукофоти, Йилнинг энг яхши кўнгилочар артисти мукофоти ва Шон-шараф зали мукофоти кабилар киритилган. Беёнсе яккахон ижрочи сифатида 25 та ғалаба билан мисли кўрилмаган етакчи ғолибидир.
Тақдирлаш маросими биринчи марта 1967-йил 13-августда фаол жамоатчилар Мегги Хетеуэй, Семми Девис Жр ва Уиллис Эдвард томонидан ташкил этилган ва тақдим этилган, уларнинг учаласи ҳам Беверли-Хиллз-Голливуд НААCП (Беверлй Ҳиллс-Ҳоллйwоод НААCП) бўлими етакчилари бўлган[1][2]. Биринчи марта НБC телеканали томонидан (1987-йилдан 1994-йилгача ҳар январ ойида, Сатурдай Нигҳт Ливе янги эпизод эфирга узатилмаган ҳафталардагина мукофотлар тағдирланиши эфирга узатган) у телевидение учун ёзиб олинган бўлса-да, 1996-йилдан бошлаб фақат одамлар юқори талабда кўрадиган вақтлардагина эфирга узатилади. Мукофотларни топшириш вақтидаги ўзгаришлар туфайли 1973-йилда тақдирлаш маросими ўтказилмаган.
Мукофотларнинг биринчи жонли эфири Фох Нетwорк-да 2007-йил 38-нашрида бўлиб ўтган (маросим 2007-йилгача қисмларга бўлиниб эфирга узатилган) ва одатда йиллик маросимлар феврал ёки март ойининг бошларида Лос-Анжелес ҳудуди ёки унинг атрофида ташкил этилган.
2008-йили кубок қайта ишланганидан бери Соcиэтй Аwардс фирмаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Мунозаралар
НААCП 1987-йилида „Энг яхши актриса“ мукофотини олиб ташлагани учун танқид остида қолди. Улар қора танли аёллар учун маъноли роллар йўқлигини айтиб, бу вазият ўзини ҳимоя қилишди[3]. 1990-йилда улар яна бир бор „Энг яхши актриса“ мукофотини бермагани сабабли танқидга учрадилар[4]. Тўртинчи мартада ҳам „Энг яхши актриса“ мукофотига лойиқ номзод топа олмаган[4]. Сандра Эверс-Манли, Беверли-Хиллз/Голливуд ташкилоти филиали президенти сифатда ўз фикрини қуйидагича : „ Кино саноати ҳали тафовут кўрсатмаган ҳамда Африкалик — Америкалик (Африcан-Америcан) аёллар учун ҳақиқий бош ролни тақдим этмаган“, баён этади[4].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Шоw | Имаге Аwардс Ҳисторй“. нааcпимагеаwардс.нет (2020-йил 12-январ). 2020-йил 12-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „НААCП Wилл Пресент Нине Имаге Аwардс“. Лос Ангелес Тимес (1967-йил 7-август), с. 74.
- ↑ „НААCП cитес лаcк оф Бест Аcтресс ин а Мотион Пиcтуре Аwард дуэ то лаcк оф меанингфул ролес“. УПИ.cом (1987-йил 29-октябр). Қаралди: 2016-йил 23-июл.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Wҳй НААCП лаcкс имаге аwард фор Бест Аcтресс ин а Мотион Пиcтуре“. ЛА Тимес (1990-йил 25-октябр). Қаралди: 2016-йил 29-август.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |