Википедияда исми Наби ва фамилияси Ризаэв бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Наби Убайдуллаевич Ризаэв (1929-йил 15-март,СССР, Ўзбекистон ССР, Наманган — 2000-йил 9-октябр) — кимё технологиялари ва инженерияси соҳасида фаолият кўрсатган ўзбек олими. Техника фанлари доктори, профессор[1].

Наби Убайдуллаевич Ризаев
Таваллуди
Унвони техника фанлари доктори, профессор
Мукофотлари „Шуҳрат“ медали

Биографияси

1929-йил 15-мартда Ўзбекистон ССР Наманган шаҳрида дунёга келган.

Ўрта Осиё политехника институтининг кимё-технология факултети ёғлар технологияси йўналиши бўйича муҳандис-технолог мутахассислиги билан тамомлаган (1949-йил).

1949—1950-йилларда Каттақўрғон нефт-экстраксия заводида муҳандис, 1950—1951-йилларда Конибодом нефт-экстраксия заводида бош муҳандис, 1951—1952-йилларда „Ўзглавмолмясопром“да бош муҳандис бўлиб фаолият юритган.

1952—1953-йилларда СССР Давлат назорати вазирлиги қошидаги курсларга қатнашган. 1953—1956-йилларда Д. И. Менделеев номидаги Москва кимё-технология институтининг Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари кафедраси аспирантурасини тамомлаган (илмий раҳбар: А. Г. Касаткин). 1957-йилда „Эритмалардан эриган моддаларнинг адсорбсиясиялаш шароитида масса алмашиш жараёнини текшириш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган[2].

1957—1959-йилларда ассистент.

1959—1966-йилларда жараёнлар ва аппаратлар кафедраси доценти, лаборатория мудири.

1966-йилдан Тошкент политехника институти проректори.

1965-йилда „Эритмалардан адсорбсияланиш шароитида масса алмашиш жараёнини тадқиқ этиш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1969-1978 йилларда СССР Кимё саноати вазирлиги Пахта селлюлозаси кимёси ва технологияси илмий-тадқиқот институтида ўзи томонидан яратилган „Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари“ кафедрасига раҳбарлик қилган. Илмий-тадқиқот институтида кимёвий толалар ва юқори тоза моддаларни олиш технологиясининг назарий асослари бўйича илмий тадқиқотчилик ишларига раҳбарлик қилган.

1978-йилдан 1986-йилга қадар — ўқув ишлари бўйича проректор.

1986—1989-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти иссиқлик техникаси ва гидротехника кафедраси профессори.

1989-йилдан 1996-йилга қадар —"Гидравлика ва гидравлика машиналари" кафедраси мудири.

1996-йилдан 2000-йилгача „Кимё“ кафедраси профессори .

Наби Ризаев экстраксия ва ион алмашиниш жараёнлари технологияси, кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари соҳасидаги илмий йўналишларнинг асосчиларидан бири.

500 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 5 та монография ва 42 та ихтиро муаллифи. Раҳбарлиги остида 100 дан ортиқ фан номзодлари етишиб чиққан, 10 дан ортиқ шогирдлари докторлик диссертациясини ҳимоя қилишган. Улар орасидан академиклар Сойибжон Неъматов, Зокиржон Салимов ва Нодирбек Юсупбеков, профессорлар И. П. Чап, М. Юсипов, В. Саидаҳмедов каби илм фидойилари ўрин олган.

1982—1986-йилларда Ўзбекистон ССР кураш федерацияси раиси.

СССР Олимпия қўмитаси аъзоси.

Мукофотлари

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби. 2000-йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

1961-йилда чиқиндилардан тартарик кислота олиш усулини ишлаб чиқиш ва жорий этишдаги илмий раҳбарлиги учун Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаларининг кумуш медали билан тақдирланган.

Манбалар