Эмине Наcие Султон (усмонли туркча: امینه ناجیه سلطان‎‎; 1896-йил 25-октябр — 1957-йил 4-декабр) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулмажид И нинг ўғли Шаҳзода Салим Сулаймоннинг қизи.

Наcие Султон
Туғилиши 25-октябр 1896-йил
Ферие саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 4-декабр 1957-йил(1957-12-04)
(61 ёшда)
Ниşантаşı, Истанбул, Туркия
Дафн этилган жой
Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбараси, Яҳё афанди қабристони, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Исмоил Анвар пошо
(турм. 1911; ваф. 1922)

Меҳмед Комил пошо
(турм. 1923; ажр. 1949)
Фарзандлари
Тўлиқ номи
туркча: Эмине Наcие Султан
усмонли туркча: امینه ناجیه سلطان‎‎
Сулола Усмонийлар
Отаси Шаҳзода Салим Сулаймон
Онаси Ойша Тарзитер хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги ва таълими

Мехико шаҳри Мусео Соумая музейидаги малика Наcие Султонга тегишли пианино

Наcие Султон 1896-йил 25-октябрда Ферие саройида туғилган[1]. Унинг отаси султон Абдулмажид И ва Серфираз хонимнинг ўғли Шаҳзода Салим Сулаймон, онаси эса Барган-Ипа оиласидан бўлган абхаз миллатига мансуб Ойша Тарзитер хоним эди[2]. У отасининг иккинчи фарзанди ва ягона қизи, онасининг эса тўнғич фарзанди бўлган. Унинг ўзидан 7 ёш кичик Шаҳзода Меҳмед Шарафиддин исмли туғишган укаси ва Шаҳзода Меҳмед Абдулҳалим исмли ота бир, она бошқа акаси бўлган[3].

Уларнинг оиласи қишни Ферие саройида, ёзни эса Бебекда жойлашган Нисбетийе қасрида ўтказган[4].

Наcие хусусий таълим олган. Унинг биринчи устози Айнизода Таҳсин афанди бўлиб, унга алифбони ўргатган. Иккинчи устози Ҳофиз Иҳсан афандидан кўп йиллар турк тили дарсларини олган. Сўнгра Наcиега Ҳолид Зиё Ушоқлигил таълим берган. Шунингдек, кейинчалик ислом динини қабул қилиб, Одила исмини олган, асл исми Фраулеин Функе исмли немис аёлидан франсуз ва турк тили сабоқларини олган[4].

Наcие улғайгач, мусиқа дарсларини ҳам ола бошлади. У пианино ва скрипка дарсларини соз устози Уди Андондан олди. Шунингдек, Браун исмли немис ўқитувчисидан скрипка дарсларини ўрганган, пианино бўйича устозлари Ланге ва Ҳеге эди. Наcие Султон, айниқса, пианино дарсларини ва ўзининг пианино устози Ҳегени жуда ёқтирарди. Ҳеге бир муддат Мектеб-и Ҳарбийеда пианино ўқитувчиси бўлган ва ўша пайтда Истанбулнинг энг машҳур пианиночиларидан бири саналган[4].

Наcиени отасининг биринчи аёли Филиşан хоним жуда яхши кўрган бўлиб, у Наcиени ва унинг фарзандларини ўз фарзандларидек тарбия қилган. Филиşан хоним Наcиега пианино куйларини машқ қилишида ҳам ёрдам берган[2].

Абдурраҳимга унаштирилиши

Султон Абдулҳамид ИИ нинг ўғли Шаҳзода Абдурраҳим Хайрий никоҳ ёшига етгач, отаси уни Наcие Султонга уйлантиришга қарор қилди. Бироқ бу қарор Наcие ва унинг оиласига дарҳол билдирилмаган. Аммо қарордан хабар топишгач, Наcие ўшанда атиги 12 ёшда бўлгани учун отаси ҳам, онаси ҳам бунга қарши чиқди. Шунга қарамай, отаси акасига қарши бора олмади ва бу никоҳга рози бўлишга мажбур бўлди. Шу тариқа Наcие Абдüрраҳимга унаштирилди[5].

Биринчи никоҳи

Наcие Султон ва Анвар пошо никоҳ маросимида

Исмоил Анвар пошонинг Миср маликаси Иффет билан гўё ишқий муносабатда бўлгани ҳақидаги миш-мишлар тарқала бошлади. Бу гап Истанбулга етиб келгач, Бош вазир Ҳусайн Ҳилми пошо Анварнинг куёвликка муносиб номзодлигидан фойдаланиб, Иттифоқ ва тараққиёт қўмитаси билан Усмонийлар сулоласи ўртасида яқин муносабат ўрнатишга қарор қилди[6]. Синчковлик билан олиб борилган изланишдан сўнг Бош вазир Анварнинг бўлажак рафиқаси сифатида Наcие Султонни танлади. Сўнгра бу қарор Анварга ҳам Бош вазир, ҳам Анварнинг онаси томонидан маълум қилинди. Анвар Наcиени ҳеч қачон кўрмаган эди ва у онасининг мактубларига ишонмади, чунки у онасининг маликани келин қилиш ғоясига ошуфта бўлиб қолган, деб гумон қиларди[7].

Шунинг учун у Туркия парламенти аъзоси бўлган ишончли дўсти Аҳмад Ризо бейдан Наcие ҳақида билиб беришни сўради. Дўсти бўлажак келиннинг таълими ва гўзаллиги, шунингдек, қилинадиган сепи ҳақида ижобий фикр билдиргач, Анвар бу никоҳга амалий ёндашиб, келишувни қабул қилди[8]. Наcие аввалроқ Шаҳзода Абдурраҳим Хайрийга унаштирилган эди[9]. Бироқ султон Меҳмед В бу унаштирувни бекор қилди[10] ва 1909-йил апрелида[11] Наcие атиги 12 ёшда бўлганида уни ўзидан 15 ёш катта Анварга унаштирди. Усмонийларнинг эски ҳаёт тарзи ва анъаналарига кўра, Анвар Берлинда қолганлиги сабабли унаштирув маросими унинг йўқлигида ўтказилди[12].

Никоҳ 1911-йил 15-майда Долмабаҳçэ саройида бўлиб ўтди ва Шайх ул-ислом Мусо Козим афанди томонидан ўқилди. Султоннинг бош котиби Ҳолид Зиё Ушоқлигил Наcие номидан вакил бўлиб хизмат қилди, унинг гувоҳлари эса сарой ошхонасининг бошлиғи Ғолиб бей ва султоннинг шахсий шифокори Ҳожи Аҳмад бей эди. Ҳарбий вазир Маҳмуд Шавкат пошо Анварнинг номидан вакил бўлди, унинг гувоҳлари эса султоннинг адютанти Бинбоши Рефет бей ва империя дарвозабошиси Аҳсан бей эди[13]. Тўй эса тахминан 3 йилдан сўнг 1914-йил 5-мартда[14] Нишонтоши саройида бўлиб ўтди[15][16]. Жуфтликнинг яшаши учун Куруçэşмедаги саройлардан бири берилди. Уларнинг никоҳи жуда бахтли кечди[17].

1917-йил 17-майда Наcие тўнғич фарзанди — қизи Моҳпайкар Хонимсултонни дунёга келтирди. Унинг ортидан 1919-йил 4-июлда иккинчи қизи Тüркан Хонимсултон дунёга келди. Қизларнинг иккаласи ҳам Истанбулда туғилган[3]. Анвар Берлинда яшаган пайтда Наcие ҳамда қизлари Моҳпайкар ва Тüркан унинг ёнига бордилар. Уларнинг ўғли Султонзода Али бей 1921-йил 29-сентябрда Берлинда туғилди[3]. Анвар Россия ССРга жўнагач, унинг оиласи ўша ерда қолди[18]. Анвар Россия ССРга кетганидан кейин Наcие уни ҳеч қачон кўрмади[18]. 1922-йил 4-августда Анвар вафот этгач, Наcие Султон бева қолди[3].

Хайрия ишлари

1912-йилда Истанбул ва шаҳр атрофдаги жамоаларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 1877-йилда ташкил этилган „Усмонийлар Ҳилол-и Аҳмер жамияти“ доирасида „Ҳилол-и Аҳмер аёллар маркази“ тузилди[19]. 1914-йил февралида ташкилот ҳамшира ёрдамчилари учун курс бошланганини эълон қилди. Курс жума ва якшанба кунлари ҳар бири 2 соатдан иборат 18 та дарсдан ташкил топиши керак эди. Машғулотларни Бесим Умар ва Акил Мухтор ўтиши белгиланди. Курсда 40–50 нафар аёл қатнашди ва 5 ойлик курс якунида 27 нафар аёл имтиҳонни муваффақиятли топширди. Усмонийлар амалдорларининг таниқли хотинлари ва қизлари бўлган бу 27 нафар аёл сертификатларини Наcие ва унинг онаси, шунингдек, султон Меҳмед ВИ нинг биринчи рафиқаси Камурес Кадıн иштирокидаги маросимда қабул қилиб олдилар[20].

1916-йил августда пойтахтда „Мусулмон меҳнаткаш аёллар жамияти“ тузилди. Унинг Истанбул, Пера ва Üскüдарда учта бўлими бор эди. Жамият президенти Наcие Султон бўлиб, Анварнинг ўзи унинг ҳомийи сифатида хизмат қилди[21]. Наcие етакчи сифатида қўмитанинг аёлларни уй-рўзғордан ташқаридаги ҳаётга интеграция қилишдаги иштирокини яққол кўрсатарди. Жамият аёлларнинг меҳнат шароитларини тартибга солди ва уларни турмуш қуриб, оила қуришга рағбатлантирди[22].

Иккинчи никоҳи

Анвар пошонинг вафотидан сўнг Наcие Султон 1923-йил 30-октябрда Берлинда унинг укаси Меҳмед Комил пошога турмушга чиқди[3]. Шундан сўнг Комил пошо Дамат бўлди. 1924-йил мартда Усмонийлар сулоласи вакиллари сургун қилингач, Наcие ва унинг эри Франсиянинг Париж шаҳрига жойлашдилар. Бу ерда 1926-йил 25-феврал куни жуфтликнинг ягона фарзанди — қизи Рана Хонимсултон дунёга келди[3]. 1933-йилда сулола вакиллари сургун қилинганидан 9 йил ўтиб, Наcие Ниcе шаҳрида укаси Шаҳзода Меҳмед Шарафиддин билан учрашди[23]. Иккинчи Жаҳон уруши бошида Наcие ва эри Швейсариянинг Берн шаҳрига кўчиб ўтдилар[24]. Наcие Султон фарзандларига бўлган соғинчига чидай олмади. Унинг қизлари Моҳпайкар, Тüркан ва Ранани амакиси Нури пошо Швейсарияга олиб келди. Али эса ўқиши сабабли Истанбулда эди ва бу ерга кела олмади. 1943-йилда Моҳпайкар ва Тüркан Истанбулга қайтиб кетдилар[25]. 1946-йилда уруш тугагач, Наcие, эри ва қизлари яна Парижга қайтдилар[26].

Наcие фарзандларининг яхши таълим олишини таъминлади. Унинг тўнғич қизи Моҳпайкар шифокор бўлди, иккинчи қизи Тüркан эса кимё бўйича ўқишни тугатди. 1946-йилда Тüркан Ҳасан Таҳсин Маятепекнинг ўғли, ташқи ишлар вазири Ҳüвейда Маятепекка турмушга чиқди. Наcие қизининг тўйида қатнаша олмади. Моҳпайкар ҳамкасби шифокор Фикрет Ургüплüга турмушга чиқди, Наcие бу тўйда ҳам иштирок эта олмади[26]. Наcиенинг ўғли Али Абдидин Давернинг қизи Паризод хонимга уйланди. Сўнгра Наcие ўғли билан Лондонга борди, у ерда ўғли авиацияда ёнғин хизмати ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Ўша ерда икки ой яшагач, Наcие қизи Тüрканнинг ёнига Швейсарияга кетди[27].

Наcие 1949-йилда Комил пошо билан ажрашди[28]. Шундан сўнг у 1949-йил 22-сентябрда Туркияга қайтди ва Вазирлар Кенгаши қарори билан Туркия фуқаролигини олди. Паспорт ва фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳуқуқий бўшлиқ яратган эди ва Комил пошо, эҳтимол, бундан фойдаланган. Наcие Султон ва унинг оиласининг ишларини бошқариб турган унинг акаси Нури Киллигил 1949-йил 2-мартда Истанбулдаги қурол заводида содир бўлган портлашда ҳалок бўлди. Комил пошо хотини ва унинг оиласининг ишларини юритиш учун Туркияга қайтиши керак эди. Буни амалга ошириш учун у қонунга мувофиқ сулола билан алоқаларини узиши, яъни хотинидан ажрашиши лозим эди. Комил Наcие Султондан ажрашди ва Туркияга қайтди, бироқ бу ажрим ҳужжатдагина эди, холос. Буни, биринчидан, Наcие ўз хотиралари ва интервюларида ажрашувни умуман тилга олмагани, иккинчидан эса паспорт қонуни кучга киргач, Туркияга қайтган унинг амакиваччаси Сабиҳа Султон кундалигида Наcие ва Комил пошо 1952-йил 1-сентябрда Истанбулда унинг уйига ташриф буюрганини ёзгани тасдиқлайди. Комил пошо 1962-йилда вафот этган[29].

Вафоти

Наcие Султон 1957-йил 4-декабрда 61 ёшида Нишонтошида жигар саратонидан вафот этди ва васиятига кўра отасининг ёнига, Яҳё афанди қабристонидаги Шаҳзода Аҳмад Камолиддин мақбарасига дафн этилди[30].

Мукофотлари

  • Усмонийлар хонадони ордени[31]
  • 1-даражали Хайрия ордени[31]

Фарзандлари

Исм Таваллуди Вафоти Изоҳлар
1911-йил 15-майда турмуш қурган Исмоил Анвар пошодан (1881-йил 22-ноябр – 1922-йил 4-август)
Моҳпайкар Хонимсултон 1917-йил 17-май 2000-йил 3-апрел Куруçэşме саройида туғилган. Турмушга чиққан ва фарзандли бўлган. Туркиянинг Истанбул шаҳрида вафот этган ва ўша ерда дафн этилган[3][32].
Тüркан Хонимсултон 1919-йил 4-июл 1989-йил 25-декабр Куруçэşме саройида туғилган. Турмушга чиққан ва фарзандли бўлган. Туркиянинг Анқара шаҳрида вафот этган ва ўша ерда дафн этилган[3][32].
Султонзаода Али Бей 1921-йил 29-сентябр 1971-йил 2-декабр Германиянинг Берлин шаҳрида туғилган. Турмуш қурган ва фарзандли бўлган. Австралияда вафот этган[3][32].
1923-йил 30-октябрда турмуш қурган Меҳмед Комил пошодан (1949-йилда ажрашишган; 1962-йилда Меҳмед Комил вафот этган)
Рана Хонимсултон 1926-йил 25-феврал 2008-йил 14-апрел Франсиянинг Париж шаҳрида туғилган. Туркиянинг Истанбул шаҳрида вафот этган. 1949-йил 25-июлда Сади Элдемга турмушга чиқиб, Cейда Элдем (1952-йил 1-март — 2014-йил август) ва Неcла Элдем (1954-йил 24-март — 1964) исмли икки қиз ва Эдҳем Элдем (1960-йил 2-март) исмли ўғил кўрган. Эдҳем Элдем 1983-йил 2-сентябрда Зейнеп Седеф Торуноглу билан турмуш қурган ва уларнинг Симин Элдем (1987-йил 2-январ) исмли қизи бўлган[3][32].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 3.
  2. ↑ 2,0 2,1 Миланлıоğлу 2011, с. 7.
  3. ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 12–13-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Миланлıоğлу 2011, с. 14.
  5. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. 19–20.
  6. ↑ Рорлич 1972, сс. 9–10.
  7. ↑ Рорлич 1972, с. 10.
  8. ↑ Рорлич 1972, сс. 10–11.
  9. ↑ Суад, Адем. 100 Меşҳур Аşк. Аз Китап, Април 6, 2015. ИСБН 978-6-054-81261-5. 
  10. ↑ Алтıндал, Мерал. Османлı'да ҳарем. Алтıн Китаплар Яйıневи, 1993 — 138-бет. 
  11. ↑ Акмеşэ, Ҳандан Незир. Тҳе Биртҳ оф Модерн Туркей: Тҳе Оттоман Милитарй анд тҳе Марч то WWИ. И.Б.Таурис, Новембер 12, 2005 — 100-бет. ИСБН 978-1-850-43797-0. 
  12. ↑ Рорлич 1972, с. 11.
  13. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. 30–31.
  14. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 57.
  15. ↑ Фортна, Бенжамин C.. Тҳе Cирcассиан: А Лифе оф Эşреф Бей, Лате Оттоман Инсургент анд Спеcиал Агент. Охфорд Университй Пресс, 2014 — 293 н. 16-бет. ИСБН 978-0-190-49244-1. 
  16. ↑ Тариҳ ве топлум: айлıк ансиклопедик дерги, Волуме 26. İлетиşим Яйıнларı/Перка А. Ş., 1934 — 171-бет. 
  17. ↑ Бей, Явер Супҳи. Энвен Паşа'нıн Сон Гüнлери. артcивиc, Новембер 16, 2011. ИСБН 978-6-054-33739-2. 
  18. ↑ 18,0 18,1 Рорлич 1972, с. 79.
  19. ↑ Ҳаcкер, Бартон; Вининг, Маргарет. А Cомпанион то Wомен'с Милитарй Ҳисторй. БРИЛЛ, 17 Аугуст 2012 — 199-бет. ИСБН 978-9-004-21217-6. 
  20. ↑ Ос, Ниcолина Анна Норберта Мариа ван. Феминисм, Пҳилантҳропй анд Патриотисм: Фемале Ассоcиатионал Лифе ин тҳе Оттоман Эмпире. Леиден Университй Институте фор Ареа Студиэс (ЛИАС), Фаcултй оф Ҳуманитиэс, Леиден Университй, 2013-10-31 — 451–452-бет. 
  21. ↑ Ҳоурани, Алберт; Кҳоурй, Пҳилип Шукрй; Wилсон, Марй Чристина. Тҳе Модерн Миддле Эаст: А Реадер. Университй оф Cалифорниа Пресс, Жануарй 1, 1993 — 137-бет. ИСБН 978-0-520-08241-0. 
  22. ↑ Рабо, Анника; Утас, Бо. Тҳе Роле оф тҳе Стате ин Wест Асиа. Сwедиш Ресеарч Институте ин Истанбул, 2005 — 21-бет. ИСБН 978-9-186-88413-0. 
  23. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 129.
  24. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 130.
  25. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 131.
  26. ↑ 26,0 26,1 Миланлıоğлу 2011, с. 132.
  27. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 134.
  28. ↑ Миланлıоğлу 2011, с. 133.
  29. ↑ Сöнмез, Cаҳи̇де. Тҳе Висиц оф тҳе Фемале Мемберс оф тҳе Оттоман Дйнастй то Туркей Дуринг тҳе Пресиденcй оф Исмет İнöнü. ХИИ. Эуропеан Cонференcе он Соcиал анд Беҳавиорал Сcиэнcес, Cатаниа, Италй, Жануарй 28, 2017 — 351–352-бет. 
  30. ↑ Миланлıоğлу 2011, сс. ив, 140–141.
  31. ↑ 31,0 31,1 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  32. ↑ 32,0 32,1 32,2 32,3 Миланлıоğлу 2011, с. 153.

Адабиётлар

  • Рорлич, Азаде-Айсе. Энвер Паша анд тҳе Болшевик Револутион. Университй оф Wисcонсин—Мадисон, 1972. 
  • Миланлıоğлу, Невал. Эмине Наcие Султан'ıн Ҳаятı (1896-1957) (тр). Мармара Университй Институте оф Соcиал Сcиэнcес, 2011.