Nadejda Kashina
Надежда Василевна Кашина (1896.19.3, Перм – 1977-йил, 8-ноябр, Тошкент) – Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1964). Москва Олий бадиий техника институти (ВХУТЕИН)ни тугатган (1927). 1930-йилдан Ўзбекистонда. Кашина асарларида Ўзбекистон манзараларини, меҳнацевар ўзбек халқининг кундалик турмушини ёрқин бўёқларда меҳр билан тасвирлайди. „Пойга“ (1927), „Йўнғичқа ортилган арава“ (1929), „Шердор ёнида“ (1928), „Сирдарёдан ўтиш“ (1930), „Дойра ушлаган қиз“ (1945), „Тушки дам олиш“ (1949), „Ҳосил“ (1957), „Инсоният баҳори“ триптихи (1961), „Сукунат“ (1962), „Боғ кўча“ (1965), „Тинч пайт“ (1967), „Самарқанд мадоннаси“ (1971), „Мозор ёнида“ (1973) ва бошқалар, меҳнат аҳли, ўзбек аёли манзара фонида акс эттирилган картиналари, натюрмортлари („Кунгабоқар“, 1939; „Беҳи“, 1956 ва б.) ёрқин бўёғи, муаллифнинг ўзига хос ифода услуби билан диққатни тортади. Плакатлар, этюдлари бой мазмуни, ифодалилиги билан муҳим. Рассом Алишер Навоий ижодига кўп марта мурожаат қилиб, асар қаҳрамонларини жонли акс эттирди („Бунёдкор Фарҳод“, 1939; „Баҳром гўр зангори саройда“, 1941; „Лайли ва Мажнун“, 1966; „Фарҳод ва Ширин“, 1968; „Фарҳод“, 1970 ва бошқалар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |