Nadia Ghulam
Надиа Гҳулам Дастгир (талаффузи: Надиа Ғулом Дастгир; 1985-йил 4-июн, Кобул, Афғонистон Демократик Республикаси) — Толибоннинг аёлларга нисбатан тазйиқи туфайли ўн йил давомида ўзини вафот этган акаси ўрнида эркак қилиб кўрсатиб юрган афғон аёли[1][2]. Надианинг Агнèс Ротгер билан биргаликда ёзган ва 2010-йилда нашр этилган ўзининг ҳаёти ҳақидаги „Эл сеcрет дел меу турбант“ („Салламнинг сири“) китоби бадиий адабиёт учун бериладиган Пруденcи Бертрана мукофотига сазовор бўлган[1][3].
| Надиа Гҳулам | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1985-йил 4-июн |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ёзувчи |
| Мукофотлари | Пруденcи Бертрана мукофоти |
| Веб-сайти | надиагҳулам.cом |
Таржимайи ҳоли
Надиа 1985-йил 4-июнда Кобулда туғилган. 1993-йилда уйининг бир қисми бомба туфайли вайронага айланган. Шундан кейин икки йил давомида турли шифохоналарда портлаш пайтида олган жароҳатларини даволаган. Надиа 11 ёшга тўлганида Толибон Кобулни ўз назорати остига олади, шу сабабдан Надиа онаси билан бирга ўзини ўғил бола сифатида кўрсатишга қарор қилади, бунинг учун бомба туфайли ҳалок бўлган акаси Зелмаининг шахсини ўзлаштирга тўғри келган[1], шундан сўнг Надиа уйдан хотиржам чиқиб, оиласини боқиш учун ишлай бошлаган, чунки отаси руҳий касалликдан азият чекиб, оилани моддий таъминлай олмаган[1][2][4][5]. Ўғил бола бўлиб, Қур’онни ўрганган ва масжидда ёрдамчи бўлган, 16 ёшида эса Надиага ўқишни давом эттиришга рухсат берилган[2]. ХХИ аср бошларида Афғонистонда янги уруш бошланиши билан Надианинг тақдири оммага маълум бўлган ва 2003-йилдаги „Осама“ филмининг суратга олинишига сабаб бўлган[2]. 2006-йилда Кобулдаги „Ассоcиаcиó пер алс Дрец Ҳуманс а л’Афгҳанистан“ („Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари ассоциацияси“) халқаро нодавлат ташкилоти Надиага Каталонияга кўчиб ўтишга ёрдам беришган ва ўша ерда юзига реконструктив жарроҳлик операциясини қилдирган[5]. Агнèс Ротгер билан бирга Надиа бадиий адабиёт учун Пруденcи Бертрана мукофотига сазовор бўлган „Эл сеcрет дел меу турбант“ („Салламнинг сири“) китобини 2010-йилда чоп этган. 2014-йилда Жоан Солер и Амигó билан биргаликда Менcиóн Эспеcиал Маре Терра мукофотига сазовор бўлган „Cонтес қуэ эм ван cурар“ („Мени даволаган эртаклар“) ва 2016-йилда Жавиэр Диéгуэз билан биргаликда „Ла Примера эстрелла де ла ноче“ („Тундаги биринчи юлдуз“) китобларини нашр қилишган[5]. 2016-йилда ижтимоий таълим йўналишида бакалавр ва 2019-йилда халқаро ривожланиш йўналишида магистр даражасини олган[5]. Яна Cарлес Фернáндез Гиуа томонидан унинг ҳаёти асосида суратга олинган „Надиа“ драматик ҳужжатли филмида ҳам суратга тушган[6]. 2016-йилда Надиа „Понц пер ла пау“ („Тинчлик учун кўприклар“) нодавлат ташкилотига асос солган, ташкилот Каталонияга кўчиб ўтган муҳожирлар учун тил курсларини ўргатишга ҳамда Афғонистондаги мактаб ўқувчиларига ўқиш учун ўқув материаллар билан ёрдам беради[7]. 2021-йилда Надиа Толибоннинг яна ҳокимиятга қайитб келиши оқибатида афғонларни эвакуация қилиш устида ишлаган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Анелиз Боржес. „Надя Гулам: "Моя борьба только началась"“ (русча) (2021-йил 25-август). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Лола Галáн, «Ми вида cомо ун ҳомбре» Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (11-май 2023-йил).
- ↑ „Надиа Гҳулам“. Cентре де Cултура Cонтемпорàниа де Барcелона (CC-БЙ-СА виа ОТРС). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ Роберт Парсонс, «Беинг а ман wас 'тҳе онлй wай то сурвиве' ундер тҳе Талибан» Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (8-май 2023-йил), Франcе 24.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Таррагона. Премис Онес Медитеррàниа 2020, Надиа Гҳулам, премиада cон ла ‘Менcиóн Эспеcиал Маре Терра’“ (испанча). Нотиcиас де Эcологíа й Медио Амбиэнте (2020-йил 11-май). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ „Ла Cонқуэста Дел Пол Суд“ (испанча). www.лаcонқуэста.cом. 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ Аугусто Магаñа, «'С’ҳа де донар эинес алс иммигранц перқуè пугуин миллорар элс сеус паïсос'» Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (8-май 2023-йил), Л’Индепендент де Бадалона.