Надиа Мурад Басеи Таҳа (курдча: نادیە موراد بەسێ تەھا، ; арабча: نادية مراد باسي طه‎‎) 1993-йил 10-мартда туғилган – Германияда яшовчи язидий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси[2][3]. 2014-йилда у туғилиб ўсган шаҳри Кочодан ўғирлаб кетилган ва Ироқ ва Шом Ислом Давлати томонидан уч ой ушлаб турилган[4].

Надиа Мурад

Надиа Мурад 2018-йилда
Таваллуди
Надиа Мурад Басеэ Таҳа

1993-йил 10-март (1993-03-10) (33 ёш)[1]
Кочо, Ироқ
Турмуш ўртоғи
Абид Шамдеэн (турм. 2018)
Мукофотлари

Надиа Мурад „Геноцидлар, оммавий ваҳшийликлар ва одам савдоси қурбони бўлган аёллар ва болаларга ўз ҳаётлари ва атроф-муҳитларини соғломлаштириш ва тиклаш учун ёрдам беришга“ бағишланган жамият асосчиси ҳисобланади[5].

2018- йилда Надиа Мурад ва Денис Муквеге биргаликда „ жинсий зўравонликни уруш ва қуролли тўқнашув қуроли сифатида қўллашни тугатишга қаратилган қарши курашлари учун“ Нобел мукофотига сазовор бўлишди[6]. У Нобел мукофотига сазовор бўлган биринчи ироқликдир[7].

2016-йилда Надиа Мурад Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг (УНОДC) инсон савдосидан омон қолганларнинг қадр-қиммати бўйича биринчи бошқарма элчиси этиб тайинланди[8].

Болалик даври

Мурад Ироқнинг Синжар туманидаги язидийлар яшайдиган Кочо қишлоғида дунёга келган[9][10]. Унинг оиласи кичик язиди фермерларидан бўлган[11].

Мурад оилада 11 та фарзанднинг энг кичиги эди, тўртта катта опа-сингилларини ҳисобга олмаганда. Муроднинг отаси биринчи хотини вафотидан сўнг, Муроднинг онасига уйланади, биринчи хотинидан тўрт фарзанди қолганди. Унинг ота-онаси ҳам диндор язидий эдилар, аммо Мурад ўсиб улғаётган даврларида дин ҳақида кўп нарса билмас эди. Мураднинг отаси 2003-йилда вафот этган.

Мурад болалик чоғлариданоқ шахсий сартарошхонага эга бўлишни орзу қилган. У ўз уйига шунчалар боғланиб қолганидан, Кочони ташлаб бошқа жойда яшашни ҳеч қачон тасаввур қилмаган эди.

Оиласи

2018-йил 19-августда Германияда Надиа Мурад инсон ҳуқуқлари фаоли бўлган Абид Шамдеэн билан турмуш қурган[12][13][14].

Манбалар

  1. ↑ „Надиа Мурад он Инстаграм“. Инстаграм (2022-йил 10-март). Қаралди: 2022-йил 23-апрел.
  2. ↑ „Ирақи Язиди ҳуман ригҳц аcтивист Надиа Мурад гец марриэд“. Экурд.нет (2018-йил 20-август). 2019-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-апрел.
  3. ↑ Сиддиқуэ, Ҳароон; Маcлеан, Рутҳ. „Нобел пеаcе призе 2018 wон бй Денис Мукwеге анд Надиа Мурад – ас ит ҳаппенед“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 5-октябр).
  4. ↑ Wестcотт, Луcй. „ИСИС сех славерй сурвивор он а миссион то саве Язиди wомен анд гирлс“. Неwсwеэк (2016-йил 19-март). Қаралди: 2016-йил 22-сентябр.
  5. ↑ „Надиа Мурад“. Форбес. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
  6. ↑ „Анноунcемент“. Тҳе Нобел Пеаcе Призе. 2018-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
  7. ↑ „Нобел Пеаcе Призе wиннер Надиа Мурад“. ББC Неwс (2018-йил 5-октябр).
  8. ↑ „Ҳуман траффиcкинг сурвивор Надиа Мурад намед УНОДC Гоодwилл Амбассадор“. Унитед Натионс. Қаралди: 2023-йил 7-август.
  9. ↑ „Wҳо ис тҳе Нобел Пеаcе Призе 2018 wиннер Надиа Мурад?“. Тҳе Натионал (2018-йил 5-октябр).
  10. ↑ „Надиа Мурад: Оне wоман'с фигҳт агаинст 'Исламиc Стате'“. Деуцче Wелле (2018-йил 10-декабр). Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  11. ↑ Мурад Басеэ Таҳа, Надиа. „Надиа Мурад Басеэ Таҳа (ИСИЛ виcтим) он Траффиcкинг оф персонс ин ситуатионс оф cонфлиcт – Сеcуритй Cоунcил, 7585тҳ меэтинг“ (Видео). Унитед Натионс Телевисион (УНТВ) (2015-йил 16-декабр). 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-сентябр.
  12. ↑ „Ирақи Язиди ҳуман ригҳц аcтивист Надиа Мурад гец марриэд“. Экурд.нет (2018-йил 20-август). 2019-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-август.
  13. ↑ „Язиди Исламиc Стате сурвивор гец энгагед“. ББC Неwс (2018-йил 20-август). Қаралди: 2023-йил 20-август.
  14. ↑ „Надиа Мурад он Инстаграм“. Инстаграм (2023-йил 19-август). Қаралди: 2023-йил 20-август.