Nadim Behbudiy
- Википедияда исми Надим бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Надим Беҳбудий (1929-йилда Самарқандда туғилган — 1998-йилда вафот этган) — шарқшунос, филолог, эроншунос, Ҳозирги ЎзМУ шарқ факултетининг 1949-йилги битирувчиси. Филология фанлари номзоди, доцент.
1949-йилдан Душанбе пединститутида ўқитувчи, аспирант. 1956-йилдан катта ўқитувчи. ТожикДУда катта ўқитувчи ва доцент. Тожикистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим ва шевашунослик секторининг мудири. 1981-йилдан умрининг охиригача Самарқанд пединститути ва университетида доцент ва кафедра мудири.
Илмий йўналиши
Шевашунослик. 10 дан ортиқ илмий-услубий ишлар муаллифи.[1]
Асосий илмий ишлари:
Номз. дисс. мавзуси: „Самаркандский говор“. — М., 1953.[1]
- Краткий синтаксис Самаркандского говора. — Душанбе, 1960.[1]
- Шева шароитида адабий тилни ўрганиш // Мактаби Совети. -Душанбе, 1962.[1]
- Малик-уш-шуаро Рудакий тили хусусида мулоҳазалар // Тожик тилшунослиги масалалари. — Душанбе, 1964. — № 5.[1]
- Гуфтори адаби // Мактаби Совети. — Душанбе, 1971.[1]
- Русско-таджикский словар. — М.: Русский язик, 1985. — в соавторстве.[1]
Манбалар
Адабиётлар
Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021 — 215—218-бет.