Nadimiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Надимий (тахаллуси; асл номи Болтаниёз Қурбонниёз ўғли) (? — Хива — 1938) — шоир, хаттот. Акаси Муҳаммад Ёқуб Ҳаррот Девондан ҳуснихат қоидаларини ўрганган. Надимий умрининг охиригача Хивадаги идораларда турли лавозимларда ишлаган. Шарқ шоирларининг асарларини мутолаа қилиб, уларнинг таъсирида шеърлар ёзган. 1908-йилда кўчирган мукаммал девонида ўзбек мумтоз шеъриятининг турли жанрларида ёзилган асарлар бор. Шеърларида инсоний муҳаббатни улуғлайди, кишиларни олий фазилатлар эгаси бўлишга чақиради. Надимий китобат қилган Абдулвоҳид ибн ал-Муфтийнинг "Ажойиб ул-қисас" асари таржимаси (1907, инв. № 874), замондош шоирлардан Шиносий девони (1908, инв. №1145), Табибийнинг 2 девони (1909, инв. №927, 1910, инв. № 257) ва ўзи таржима қилган "Вомиқ ва Узро" достони (1910, инв. № 2057) ва ўзининг 3 девони Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида (№ 901, 902, 906) сақданмоқда. Надамий асарлари баёзлардаҳам учрайди (Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фонди, инв. инв. № 6771, 6939, 6969)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |