Зиёсферада исми Нафиса ва фамилияси Абдуллаева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нафиса Абдуллаева (1987-йил Тошкент шаҳрида туғилган)—ўзбек ҳуқуқшуноси, бизнес олими, дарслик муаллифи, ёзувчи ва шоир[1]. Юридик фанлар номзоди, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби бўлим мудири. „Дармон“ тиббиёт журнали асосчиси, „Лех Марк Адвокат“ адвокатлик бюроси директори. Леад Cонсултинг ўқув маркази асосчиси ва „Боок Ташкент“ дастурининг бошловчиси. Суғурта ҳуқуқи бўйича мутахассис. Бизнесни ташкил этиш ва бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг таниқли бизнес мураббийи. Ўзбекистон Сенати маслаҳатчиси бўлиб, Ўзбекистондаги қонунчилик жараёнларида иштирок этган[2].

Нафиса Абдуллаева
Таваллуди
Нафиса Абдуллаева

1978-йил 13-август
Касби Адвокат, бизнес мураббий, ёзувчи ва шоир

Таълими

2019-йилда Абдуллаева Брунел университетида халқаро муносабатлар ва сиёсат бўйича магистр даражасини олган. 2008-йил Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқ фанлари номзоди бўлган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқаро ҳуқуқ йўналишида 2002-йилда магистр ва 1998-йилда бакалавр даражаларига эга бўлган[3].

Фаолияти

Нафиса Абдуллаева асосан тадбиркорлик ва ҳуқуқ соҳаларида фаолият юритган. Ташкилий ва бизнес бошқаруви бўйича Ўзбекистон Республикаси учун таниқли маслаҳатчи. У БМТТД, УНОДC, ОТБ, ЭуропеАИД, АИФC Ўзбекистон, Қозоғистон ва Буюк Британияда турли лойиҳаларда фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес мактаби бўлими мудири бўлиб ишлаган[4][5]. Трансчегаравий операциялар, Ўзбекистон корпоратив тижорат қонунчилиги, шунингдек, суғурта ва қайта суғурталаш масалаларига ихтисослашган Лех Марк Адвокат юридик фирмаси директори бўлган.

Ўзбекистон ва Буюк Британияда ҳуқуқий мавзуларда битта дарслик ва 30 дан ортиқ бошқа нашрлар муаллифи[6].

„Дармон“ (тиббиёт журнали) ва Леад Cонсултинг ўқув марказига асос солган[7]. Унинг бошқа фаолияти қаторига „Боок Ташкент“ дастурини олиб бориш ҳам киради. Нафиса Абдуллаева регби бўйича Ўзбекистон Тафтиш қўмитасини ҳам бошқарган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Как из юриста я стала издателем“ (ру). кейит.ру. 2014-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.
  2. ↑ „Нафиса - Cамcа Нетwорк“. Cамcа Нетwорк. 2021-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-январ.
  3. ↑ Рустам Шагаев. „Клуб "Шалом": об экономии воды и успешных старт-апах“ (ру). Анхор.уз. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.
  4. ↑ Нафиса Абдуллаева – Аcадемиc Cоунcил оф тҳе Аcадемй оф Лаw[сайт ишламайди]
  5. ↑ Рустам Шагаев. „Клуб "Шалом": об экономии воды и успешных старт-апах“ (ру). Анхор.уз. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.
  6. ↑ „Нафиса Абдуллаева“. АИФC Аcадемй оф Лаw. Қаралди: 2021-йил 3-январ.[сайт ишламайди]
  7. ↑ Рустам Шагаев. „рфгж“ (ру). Анхор.уз. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.
  8. ↑ „Нафиса Абдуллаева“ (ру). жить интересно!. Қаралди: 2014-йил 15-декабр.[сайт ишламайди]