Nafisiy Said
Нафисий Саид (1895-йил, 6-август - Теҳрон — 1966.13.11) — Эрон олими, ёзувчиси ва жамоат арбоби. Теҳрон университети профессор (1934-йил), Эрон Фарҳангистони (Тил ва адабиёт академияси) аъзоси (1935-йилдан). Теҳрон, Берн ва Парижда ўқиган. Ижоди 20-йиллардан бошланган. Эрон, Марказий Осиё, Ҳиндистон халқлари адабиёти, маданияти ва тарихи масалаларига, шунингдек, рус ва Ғарбий Европа адабиётларига оид тадқиқотлар қилган. Н. "Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Рудакий Самарқандийнинг ҳаёти ва ижоди" номли 3 жилдли монография (1931—1940-йиллар), "Фарангис" (1931-йил) романи, "Қожарлар тарихи", "Баҳрайн тарихи" (1955-йиллар) ҳамда "Ҳозирги Эроннинг ижтимоийсиёсий тарихи" (1959-йил) каби асарлар муаллифи. "Байҳақий тарихи" (1—3-жилдлар, 1940—1953-тиллар)ни, Хондамирнинг "Дастур ул-вузаро" асарини нашр эттирган. "Нодиршоҳ ҳақида охирги ёдгор" (1926-йил) песаси тарихий мавзуда. Ҳофиз Шерозий, Фаридиддин Аттор, Ибн Сино ва бошқа ҳақида бир қанча насрий асарлар ёзган, форс тилининг изошли луғати (1930-йил, 5-жилд) ва франсузча-форсча луғат (1931—1932-йиллар) тузган. Н. шеъриятида замонавий турмушдаги воқеа-ҳодисалар ўз аксини топган. Насрий асарларида ғарб адабиётининг сезиларли таъсири бор.
Манбалар
- Жаннатнинг ярим йўлида, Т., 1974.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |