Nafosat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нафосат — гўзаллик тури. Нарса ва ҳодисаларнинг ташқи кўриниши (шакли, ранги)даги алоҳида мукаммалликни, мутаносибликни ифодалайди (Масалан, спортчи қиз ёки йигитнинг қадди-қомати, турфа гулларнинг рангбаранглиги). Кишиларнинг муомаласи, нутқи, акли, кийинишига нисбатан нафосат тушунчаси уларнинг назокатли, нозик дидли эканлигидан дарак беради. Нафосат бадиий адабиётда воқеликдаги табиатан нафис нарса ва ҳодисаларнинг инъи-коси сифатида ифодаланса, санъатда, нимани акс эттиришидан қатъи назар, акс эттириш услубининг ниҳоятда нозик ифодалилигида, ижро усулининг алоҳида нафислигида юзага чиқади. Ҳақиқий нафсини сохта, ясама нафисликдан ажрата билиш лозим. Юксак инсоний фазилатларни, халқчил ғоя, ижтимоий мазмунга эга бўлган ва табиат гўзаллигини акс эттирган нафислигина ҳақиқий ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |