Nafrat tili

Нафрат тили – турли маъноларга эга атамадир. Унинг ягона, аниқ таърифи йўқ. Кембриж луғатида ушбу атамага „Нафрат тили – ирқи, дини, тили ёки жинсий ориентациясига нисбатан нафратни ифодаловчи ёки зўравонликни оширадиган оммавий нутқ“ дея тариф берилган[1]. Америка Конституцияси Энсиклопедиясида нафрат тилига „Ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, жинси, соглиғи хусусиятларига кўра шахсни оммавий камситиш“ дея қайд этилган[2].
Сўз эркинлиги, нафрат тили ҳамда шунга ўхшаш мавзулар бўйича кўплаб мунозаралар бўлиб ўтган[3]. Баъзи мамлакат қонунларида нафрат тили гуруҳ ёки маълум шахсларга нисбатан қўлланилса жиноят сифатида қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, баъзи давлатларда, жумладан АҚШда нафрат тили зўравонлигига учраган инсонлар конституция даражасида ҳимоя қилинади.
Нафрат тили, геноцид каби оммавий ваҳшийликларнинг бир белгиси сифатида қайд этилган. Руанда бўйича халқаро жиноий судида нафрат тилига оид бир қанча ишлар кўриб чиқилган[4][5][6][7] .
Тарихи
Ўтган асрнинг 1940-50-йиллардан бошлаб, америкалик бир гуруҳ фуқаролари Иккинчи жаҳон уруши ваҳшийликларига нисбатан маълум тоифа инсонларни ирқи ва динидан келиб чиққан ҳолда тоифаларга ажратишни тарғиб қилишди[8]. Ушбу ташкилотлар нафрат сўзининг зўравонлигини тавсифлаш ва унинг зарарли ҳолатларига қарши курашиш учун асос сифатида туҳматдан фойдаланишган[9]. Олим Жеремй Wалдрон нафрат тили тарихи ҳақида гапирар экан, „Нафрат тилини тўхтатиш учун бунга қарши курашиш эмас, аксинча, инсон ҳуқуқлари ва шаън-қимматини кўтариш лозим“ дея таъкидлайди[10] 1952-йилда АҚШ Олий Суди Беауҳарнаис Иллинойс иши бўйича, илк нафрат тилига оид қонун имзоланди[11]. Бироқ, 60-йилларда фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати ичида инсон ҳуқуқларнинг қўллаб-қувватлашланиши туфайли нафрат тилига қарши қонун ўз кучини йўқотди[12]. Нафрат тилига оид қонунларга қарши чиқиш фақат шахсий ҳуқуқ ҳимоячиларига тегишли эмас. Танқидий назариётчи Ричард Делгадо баъзи ҳуқуқ назариётчилари каби нафрат сўзларининг қўлланишида қонуний чекловларни қўллаб-қувватлади. Аммо туҳматнинг қўлланиши нафрат нутқига қараганда тор маънода эканлигини даъво қилади. Охир-оқибат, Делгадо ирқчилик ҳақидаги ҳақоратларга жавоб бериш учун ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонуннинг маълум бир бўлимини белгилайдиган ҳуқуқий стратегиядан фойдаланишни даво қилди. Бу эса мавжуд ҳуқуқий тизимда товон ундиришнинг қийинлигини ифодалайди[13].
Нафрат тили қонунлари
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германияда нацизм қайта содир бўлмаслиги учун нафрат тилини тақиқловчи қонун қабул қилинган. Бундан ташқари, 2008-йилда Европа иттифоқига аъзо давлатларда нафрат тилини тақиқловчи қонунларни қабул қилиш ҳамда нафрат тилидан фойдаланганларга кескин жазо қўллаш ҳақида баёнот эълон қилган[14].
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари қўмитаси сўз эркинлигини ҳимоя қилиб келмоқда. Сўз эркинлигини ҳимоя қилишда асосий ҳужжат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳисобланади. Декларациянинг 19-моддасида „Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинли ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади.“ дея қайд этилган[15].
Сўз эркинлигини ҳимоя қилувчи асосий қонунлар билан биргаликда инсон ҳуқуқлари соҳасини кенгайтирадиган, инсон шанини топтайдиган жиноятларни қораловчи халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган.
Ирқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмита (CЕРД) биринчи бўлиб нафрат тилининг ёмон оқибатларини тақиқловчи қонунларни ўрнатиш заруриятини кўриб чиққан[16][17].
Ривожланган демократик давлатлар, хусусан, Австралия, Канада, Дания, Франсия, Германия, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Швеция, Янги Зеландия ва Буюк Британия давлатларда нафрат тилини тақиқловчи қонунлар мавжуд. Бирлашган Қиролликда 1998-йилда Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида „Сўз эркинлиги миллий хавфсизликка таҳдид соладиган, ирқий ёки диний адоватни қўзғатадиган, соғлиғи ёки маънавиятига зарар етказадиган ёки таҳдид соладиган бўлса, сўз эркинлигини чеклашга йўл қўйиш мумкин“ дея қайд қилинган. АҚШда эса, нафра тилини тақиқловчи қонунлар мавжуд эмас. Чунки АҚШ Олий Суди нафрат тилига тақиқ қўйилишини инсон сўз эркинлиги ҳуқуқларига путур етказади деб ҳисоблайди[18].
Нафрат тилига қарши қонунларни 2 та тоифага ажратиш мумкин.
- Жамоат тартибини сақлашга қаратилган қонунлар
- Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган қонунлар
Шимолий Ирландияда охирги 21 йилда фақатгина бир маротаба диний зўравонлик ҳолати қайд этилган. Канада, Дания, Франсия, Германия ва Нидерландияда нафрат тили бўйича кўплаб ҳолатлар учраб туради[19].
Интернетдаги нафрат тили
Илк интернетдаги нафрат тилига мисол 1983-йилда нацист Жорж Жиц томонидан қўлланган бўлиб, интернет орқали нафрат тилига бой бўлган жадвал жойлаштирган[20]. 1996-йили интернетда нафрат тилига асосланган веб-сайт ишлаб чиқилди. Халқаро электр алоқа иттифоқи маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг тахминан 66% интернетдан фойдаланиш имкониятига эга. Аноним фойдаланувчи номи орқали бирон шахсга нисбатан нафрат тилини қўллаш интернетда кенг тарқалган[21]. Ҳукумат идоралари ва компаниялар аноним фойдаланувчиларнинг ёзган нафрат тили хабарларига қарши курашаётган бўлса-да, бундай ҳолда нафрат тили билан изоҳ ёзган фойдаланувчиларни аниқлаш мураккаб ҳолдир[22].
2016-йил 31-майда Фаcебоок, Гоогле, Миcрософт ва Тwиттер компаниялари ўз хизматларида нафрат тили сўзларини чеклади. Гоогле компанияси эса нафрат тили ҳақида маълумот қидирилган тақдирда контентларни кўрсатмаслик ҳақида маълумот тарқатди[23].
2022-йил 10-март куни Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан Фаcебоок ва Инстаграм ижтимоий тармоқларини бошқарадиган Мета компанияси Россия ва Украина ўртасидаги уруш муносабати билан нафрат сўзларига қўйилган чекловларни вақтинчалик ва маҳаллий даражада бекор қилди. Илгари тақиқланган, аммо ҳозир рухсат берилган баёнотга мисол сифатида компания „Рус босқинчиларига ўлим“ иборасини келтиради. Шундай бўлса-да, Мета барча русларга қарши зўравонлик чақириқларини ҳеч қандай фарқ қилмасдан блокировка қилишни ваъда қилмоқда.
Шунингдек, айрим мамлакатларда Россия ва Беларус президентларига ўлим тилаган постларга рухсат берилди. Арманистон, Озарбайжон, Венгрия, Грузия, Латвия, Литва, Полша, Россия, Руминия, Словакия, Украина ва Эстония каби мамлакатлар ушбу қонунни қўллайдиганлар қаторига қўшилди[24].
Давлат томонидан рухсат берилган нафрат тили
Бир неча давлатлар, жумладан Саудия Арабистони, Эрон, Руанда Хуту фраксиялари, Югославия урушлари иштирокчилари ва Эфиопия расмий нафрат нутқини ёки геноцидга даъватни омма орасида тарқатаётганлар деб таърифланган[25][26][27].
Тарифи
Бир қанча фаоллар ва олимлар нафрат сўзларини чеклаш ҳолатларини танқид қилишган. Эркин фуқаролардан фаол Надин Строссеннинг айтишича, нафрат сўзларини сензура қилиш ҳаракатлари заиф тоифа қатламларини ҳимоя қилишга қаратилган мақсад бўлса-да, улар самарасиз ва ёмон таъсир кўрсатиши мумкин[28]. Консерватив Ҳеритаге Фоундатион вице-президенти ва нафрат нутқи назарияси танқидчиси Ким Холмснинг таъкидлашича: „Нафрат тили одамларнинг ниятидан қатъий назар ёмон ниятда амалга оширилади ва шахснинг ахлоқий ҳарактерини йўқ қилади“[29]. Бирмингем университетининг ислом ва қиёсий адабиёт профессори Ребекка Рут Голднинг таъкидлашича, нафрат сўзларига қарши қонунлар инсон ҳуқуқини камситишга қаратилган. (бу Америка Қўшма Штатларидаги қонунда биринчи тузатиш билан тақиқланган) Чунки ҳуқуқ тизими баъзи ҳолатларнинг олдини олади[30]. Гидеон Элфорд каби бошқа олимлар „Нафрат тилини тартибга солиш орқали ифода этилган нарсанинг мазмуни билан шартли равишда боғлиқ бўлган нутқ оқибатларини очиб берса, у фақат билвосита маънода камситувчидир“ деб таъкидлайдилар[31]. Жон Беннетнинг таъкидлашича, нафрат тилини чеклаш шубҳали концептуал, эмпирик асосларга ва тоталитар тузумларнинг фуқаролар фикрларини назорат қилинишига олиб келади [32][33].
Миса Креанднер ва Эриз Ҳензе нафрат тили қонунлари ўзбошимчалик билан қабул қилинишини таъкидлайдилар. Чунки улар фақат айрим тоифадаги одамларни ҳимоя қилади. Бошқаларни эмас[34][35]. Ҳензенинг фикрича, бу муаммони нафрат тили қонунларини бекор қилмасдан ҳал қилишнинг ягона йўли уларни барча мумкин бўлган тоифаларга ажратиш бўлиши мумкин ва бу нутқ устидан тоталитар назоратни ташкил қилади[36].
Майкл Конклиннинг таъкидлашича, нафрат нутқининг кўпинча эътибордан четда қоладиган фойдалари бор. Унинг фикрича, нафрат сўзларига рухсат бериш инсоннинг аҳволини янада яхшилаш, одамларнинг фикрини ўзгартириш ва баъзи одамлар билан вақтида алоқани узиши кераклигини аниқлашда ёрдам беради[37]. Психологик тадқиқотларга кўра, юқори даражадаги психопатияда онлайн нафрат тилининг қўлланиши муҳим омил ҳисобланади. Бошқа 7 та потенциал таъсирнинг ҳеч бири статистик жиҳатдан нафрат тилидек муҳим омил бўла олмайди[38].
Сиёсий файласуф Жеффрей Ҳовард нафрат нутқининг „сўз эркинлиги ва бошқа сиёсий қадриятларга қарши“ деб машҳур бўлишини нотўғри тавсифлаш деб билади. У буни „мувозанатлаш модели“ деб атаган ва у сўз эркинлиги фойдасини тарихий жиҳатдан чеккада қолган гуруҳлар учун қадр-қиммат, тенглик каби бошқа қадриятларга солиштиришга ҳаракат қилган. Шунингдек, у со'з эркинлиги нафрат сўзларини ўз ичига оладими ёки йўқлигини баҳс-мунозараларнинг асосий нуқтаси бўлиши керак деб ҳисоблайди[39]. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар нафрат нутқидан сензурада фойдаланиш кераклигини қўллаб-қувватласа, улар нутқнинг ўзларига таъсиридан кўра бошқаларга таъсири ҳақида кўпроқ илҳомланадилар[40]. Аёллар эркакларга қараганда нафрат нутқининг сензурасини қўллаб-қувватлашлари эҳтимоли кўпроқ. Чунки баъзи тадқиқотчилар ушбу ҳолатни нафрат сўзларига нисбатан жамиятдаги гендер фарқлари билан боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар[41].
Таснифи
А. М. Верховский томонидан таснифлаш
Нафрат тилининг бир нечта таснифи мавжуд. Улардан бири тадқиқотчи А. М. Верховский томонидан таклиф этилган[42].
Қаттиқ
- Зўравонликнинг тўғридан-тўғри ва дарҳол содир бўладиган кўриниши;
- Умумий шиорлар ёрдамида зўравонликка чақириш;
- Тўғридан-тўғри ва дарҳол камситиш;
- Ҳақорат қилиш орқли камситиш;
- Зўравонлик ва дискриминацияга яширин чақириқлар (масалан, зўравонлик ёки камситишнинг ҳозирги ёки тарихий кўринишларини тарғиб қилиш).
Ўрта
- Камситиш ва зўравонликнинг эски ҳолатларини кўрсатиш;
- Зўравонлик ва камситишнинг умумеътироф этилган тарихий фактларини шубҳа остига қўйган нашрлар ва баёнотлар;
- Муайян этник ёки бошқа гуруҳнинг тарихий жиноятлари ҳақидаги даъволар;
- Ҳар қандай ижтимоий гуруҳнинг сиёсий ва ҳукумат тузилмалари билан уни обрўсизлантириш мақсадида алоқасини кўрсатиш;
- Муайян этник гуруҳнинг жиноятчилиги ҳақидаги баёнот;
- Ҳар қандай этник гуруҳнинг моддий бойликдаги номутаносиб устунлиги, куч тузилмаларида вакиллик ва бошқалар ҳақида мунозаралар;
- Ҳар қандай ижтимоий гуруҳнинг жамият ёки давлатга салбий таъсирини кўрсатиш;
- Муайян ижтимоий гуруҳларнинг минтақада (туман, шаҳар ва бошқалар) ўрнатилишига йўл қўймаслик учун чақириқлар.
Юмшоқ
- Этник гуруҳнинг салбий имиджини яратиш;
- Этник гуруҳ номларини камситувчи контектда ифода қилиш;
- Этник гуруҳнинг ёмонлиги ҳақидаги баёнот;
- Этник гуруҳнинг ахлоқий камчиликлари ҳақида баёнот;
- Ижтимоий гуруҳ ёки унинг вакилларини камситувчи ёки ҳақоратли контекстда эслатиш; (масалан, жиноят хроникасида)
- Ксенофобик баёнотларни келтириш ёки бундай матнларни суҳбатдошнинг фикри ва матн муаллифи (журналист) позицияси ўртасидаги чегарани белгилайдиган тегишли изоҳсиз нашр қилиш;
- Газетада аниқ миллатчилик ташвиқотини таҳририят изоҳи ёки бошқа рухсациз эълон қилиш.
М. В. Кроз ва Н. А. Ратинова томонидан таснифлаш
Михаил Кроз (психология фанлари номзоди, Бош прокуратура ходими) ва Наталя Ратинова (психология фанлари номзоди) „нафрат нутқи“нинг соддалаштирилган таснифини таклиф қилишади[43].
- Сохта идентификация: салбий этник стереотипни шакллантириш ва мустаҳкамлаш, миллат, ирқ, дин ва бошқаларнинг салбий қиёфаси.
- Ёлғон атрибут: ҳар қандай миллат, ирқ, дин ва бошқалар вакилларига душманлик ҳаракатлари ва хавфли ниятларни бериш.
- „Хаёлий мудофаа“: маълум бир миллат, ирқ, дин ва бошқаларга қарши ҳар қандай ҳаракатни қилишга ундаш.
Европа университетлари таснифи
Яна бир тасниф Европа университети (Санкт-Петербург) тадқиқотчилари томонидан таклиф этилади.
- Нисбатан юмшоқ „нафрат нутқи“ бўлган матнлар. „БИЗ-гуруҳ“ ва „УЛАР-гуруҳ“ га бўлиниш белгиларини ўз ичига олади. Бу гуруҳлар доимий деб ҳисобланган ва бутун гуруҳга хос бўлган бир қатор белгиларга кўра қарама-қарши қўйилган. Масалан, „барча руслар юксак маънавиятли“. „УЛАР гуруҳи“ нинг хусусиятлари салбий маънога эга бўлади ва аксинча, „БИЗ гуруҳи“ мисолида.
- Нисбатан қаттиқ „нафрат нутқи“ бўлган матнлар. „БИЗ“ ва „УЛАР“ га бўлиниш билан бирга улар „УЛАР“ гуруҳига қарши салбий ҳаракатларга чақирувчи рағбатлантирувчи тузилмаларни ўз ичига олади.
А. А. Сйчев, Э. А. Ковал, Н. В. Жадунованинг таснифи
- Душманликнинг матнли тили: об’экт бир маъноли ва доимий салбий маънога эга бўлган сўзлар, имо-ишоралар, тасвирлар ёрдамида тавсифланади.
- Контекстли нафрат нутқи: матннинг алоҳида элементлари фақат баёнотнинг умумий контекстида („қора“, „арзон“) камситувчи ёки ҳақоратли маънога эга бўлади. Контекстли нафрат нутқининг кенг тарқалган тури бу истеҳзо ва киноядан фойдаланишдир.
- Мета-контекстли нафрат нутқи: бутун матн, ўз-ўзидан нейтрал, фақат бутун медиа нутқи фонида камситувчи ёки ҳақоратли маънога эга бўлади. Шундай қилиб, агар муҳожирлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги эслатмаларда уларнинг миллати ёки фуқаролиги доимо кўрсатилган бўлса ва маҳаллий аҳоли томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги эслатмаларда бу айтилмаган бўлса, ўқувчиларда „Барча мигрантлар жиноятчи“ деган барқарор стереотип шаклланади[44].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „ҳате спеэч“. диcтионарй.cамбридге.орг.
- ↑ Жоҳн Т. Ноcклебй, "Ҳате Спеэч, " ин Энcйcлопедиа оф тҳе Америcан Cонститутион, эдс. Леонард W. Левй анд Кеннетҳ Л. Карст, вол. 3 (2нд эд., Детроит: Маcмиллан Референcе УСА, 2000, пп. 1277–1279); қуотед бй Броwн-Сиcа, Маргарет; Беалл, Жеффрей (2008). "Либрарй 2.0 анд тҳе Проблем оф Ҳате Спеэч". Элеcтрониc Жоурнал оф Аcадемиc анд Спеcиал Либрарианшип 9 (2). ҳттп://соутҳернлибрарианшип.иcаап.орг/cонтент/в09н02/броwн-сиcа_м01.ҳтмл#_эдн2. Қаралди: Жуне 22, 2021.Нафрат тили]]
- ↑ „Ҳерз, Мичаэл анд Петер Молнар, эдс. 2012. Тҳе cонтент анд cонтехт оф ҳате спеэч. Cамбридге Университй Пресс.“. 2018-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-март.
- ↑ „Cриминал Жустиcе Аcт 2003“. www.легислатион.гов.ук. Қаралди: 2017-йил 3-январ.
- ↑ Ан Аcтивист'с Гуиде то Тҳе Ёгякарта Принcиплес (Репорт). 14 Новембер 2010. п. 125. ҳттп://www.йпинаcтион.орг/wп/wп-cонтент/уплоадс/2016/10/Аcтивисц_Гуиде_Энглиш_нов_14_2010.пдф.
- ↑ Кинней, Террй А. (Жуне 5, 2008). "Ҳате Спеэч анд Этҳнопҳаулисмс". Тҳе Интернатионал Энcйcлопедиа оф Cоммуниcатион. дои:10.1002/9781405186407.wбиэч004. ИСБН 978-1405186407.
- ↑ „CНН'с Чрис Cуомо: Фирст Амендмент доэсн'т cовер ҳате спеэч“. 2019-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-апрел.
- ↑ Wалкер, Самуэл. Ҳате Спеэч: Тҳе Ҳисторй оф ан Америcан Cонтроверсй. Линcолн: Университй оф Небраска Пресс, 1994 — 79-бет.
- ↑ Wалдрон, Жеремй. Тҳе Ҳарм ин Ҳате Спеэч. Ҳарвард Университй Пресс, 2012 — 41-бет.
- ↑ Wалдрон, Жеремй. Тҳе Ҳарм ин Ҳате Спеэч. Ҳарвард Университй Пресс, 2012 — 47-бет.
- ↑ Wалкер, Самуэл. Ҳате Спеэч: Тҳе Ҳисторй оф ан Америcан Cонтроверсй. Линcолн: Университй оф Небраска Пресс, 1994 — 78-бет.
- ↑ Делгадо, Ричард. Wордс Тҳат Wоунд: Cритиcал Раcе Тҳеорй, Ассаултиве Спеэч, анд тҳе Фирст Амендмент. Wествиэw Пресс, 1993 — 90-бет.
- ↑ Мендел, Тобй (2012), Ҳерз, Мичаэл; Молнар, Петер (муҳ.), „Доэс Интернатионал Лаw Провиде фор Cонсистент Рулес он Ҳате Спеэч?“, Тҳе Cонтент анд Cонтехт оф Ҳате Спеэч, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 417–429-бет, дои:10.1017/cбо9781139042871.029, ИСБН 978-1139042871
- ↑ Алтман, Андреw (2012-05-31), Маитра, Ишани; МcГоwан, Марй Кате (муҳ.), „Фреэдом оф Эхпрессион анд Ҳуман Ригҳц Лаw: Тҳе Cасе оф Ҳолоcауст Дениал“, Спеэч анд Ҳарм, Охфорд Университй Пресс, 24–49-бет, дои:10.1093/аcпроф:осо/9780199236282.003.0002, ИСБН 978-0-19-923628-2, қаралди: 2021-12-08
- ↑ Натионс, Унитед. „Универсал Деcларатион оф Ҳуман Ригҳц“ (эн). Унитед Натионс. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
- ↑ Мендел, Тобй (2012), Ҳерз, Мичаэл; Молнар, Петер (муҳ.), „Доэс Интернатионал Лаw Провиде фор Cонсистент Рулес он Ҳате Спеэч?“, Тҳе Cонтент анд Cонтехт оф Ҳате Спеэч, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 417–429-бет, дои:10.1017/cбо9781139042871.029, ИСБН 978-1139042871
- ↑ „ОҲCҲР | Cоммиттеэ он тҳе Элиминатион оф Раcиал Дисcриминатион“. www.оҳчр.орг. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
- ↑ „ОҲCҲР | Интернатионал Cовенант он Cивил анд Политиcал Ригҳц“. www.оҳчр.орг. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
- ↑ Ҳоwард, Жеффрей W. (2019). "Фреэ Спеэч анд Ҳате Спеэч". Аннуал Ревиэw оф Политиcал Сcиэнcе 22: 93–109. дои:10.1146/аннурев-полисcи-051517-012343.
- ↑ Левин, Бриан (2002). "Cйберҳате: А Легал анд Ҳисториcал Аналйсис оф Эхтремисц' Усе оф Cомпутер Нетwоркс ин Америcа" (эн). Америcан Беҳавиорал Сcиэнтист 45 (6): 958–988. дои:10.1177/0002764202045006004. ИССН 0002-7642. ҳттп://жоурналс.сагепуб.cом/дои/10.1177/0002764202045006004.
- ↑ „Артиcле 10: Фреэдом оф эхпрессион | Эқуалитй анд Ҳуман Ригҳц Cоммиссион“. www.эқуалитйҳуманригҳц.cом. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
- ↑ Меддаугҳ, Присcилла Мариэ; Кай, Жаcк (2009-10-30). "Ҳате Спеэч ор “Реасонабле Раcисм?” Тҳе Отҳер ин Стормфронт" (эн). Жоурнал оф Масс Медиа Этҳиcс 24 (4): 251–268. дои:10.1080/08900520903320936. ИССН 0890-0523. ҳттп://www.тандфонлине.cом/дои/абс/10.1080/08900520903320936.
- ↑ „Меасуринг дигитал девелопмент: Фаcц анд Фигурес 2022“ (эн-УС). ИТУ. Қаралди: 2023-йил 27-октябр.
- ↑ Мета смягчаэт запрет на призиви к насилию, ББC, 11.03.2022
- ↑ Cотлер, Ирwин (2012). Ҳерз, Мичаэл; Молнар, Петер. эдс. "Стате-Санcтионед Инcитемент то Геноcиде". Тҳе Cонтент анд Cонтехт оф Ҳате Спеэч: 430–455. дои:10.1017/CБО9781139042871.030. ИСБН 978-1139042871.
- ↑ Дозиэр, Кимберлй (10 Фебруарй 2020). „Сауди Арабиа Ребуффс Трумп Администратион'с Реқуэсц то Стоп Теачинг Ҳате Спеэч ин Счоолс“. Тиме. 2023-05-06да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2024-01-20.
- ↑ де Wаал, Алех „Тҳе wорлд wатчес ас Абий лосес ит – анд рискс лосинг Этҳиопиа, тоо.“. Wорлд Пеаcе Фоундатион (2021-йил 17-сентябр). 2021-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
- ↑ Строссен, Надине „Миноритиэс суффер тҳе мост фром ҳате-спеэч лаwс“ (эн). Спикед (2018-йил 14-декабр). Қаралди: 2019-йил 5-ноябр.
- ↑ Ҳолмес, Ким „Тҳе Оригинс оф "Ҳате Спеэч"“. ҳеритаге.орг. Тҳе Ҳеритаге Фоундатион (2018-йил 22-октябр).
- ↑ Гоулд, Ребеccа Рутҳ (15 Новембер 2018). "Ис тҳе 'Ҳате' ин Ҳате Спеэч тҳе 'Ҳате' ин Ҳате Cриме? Wалдрон анд Дwоркин он Политиcал Легитимаcй". Журиспруденcе. ҳттпс://паперс.ссрн.cом/сол3/паперс.cфм?абстраcт_ид=3284999.
- ↑ Элфорд, Гидеон. „Легитимаcй, Ҳате Спеэч, анд Виэwпоинт Дисcриминатион.“ Жоурнал оф Морал Пҳилосопҳй 1, но. аоп (2020): 1–26.
- ↑ Беннетт, Жоҳн Т. „Тҳе Ҳарм ин Ҳате Спеэч: А Cритиқуэ оф тҳе Эмпириcал анд Легал Басес оф Ҳате Спеэч Регулатион.“ Ҳастингс Cонст. ЛҚ 43 (2015): 445.
- ↑ Беннетт, Жоҳн. „Тҳе Тоталитариан Идеологиcал Оригинс оф Ҳате Спеэч Регулатион.“ Cап. УЛ Рев. 46 (2018): 23.
- ↑ Ҳеинзе, Эриc. „Cумулативе журиспруденcе анд ҳуман ригҳц: Тҳе эхампле оф сехуал миноритиэс анд ҳате спеэч.“ Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Ҳуман Ригҳц 13, но. 2–3 (2009): 193–209.
- ↑ Креандер, Мииса. „Тҳе Wиденинг Дефинитион оф Ҳате Спеэч – Ҳоw Wелл Интендед Ҳате Спеэч Лаwс Ундермине Демоcраcй анд тҳе Руле оф Лаw.“ (2022). [ИСБН миссинг] [паге неэдед]
- ↑ Ҳеинзе, Эриc. „Cумулативе журиспруденcе анд ҳуман ригҳц: Тҳе эхампле оф сехуал миноритиэс анд ҳате спеэч.“ Тҳе Интернатионал Жоурнал оф Ҳуман Ригҳц 13, но. 2–3 (2009): 193–209.
- ↑ Cонклин, Мичаэл (2020). "Тҳе Оверлоокед Бенефиц оф 'Ҳате Спеэч': Нот Жуст тҳе Лессер оф Тwо Эвилс" (ин инглизча). ССРН 3604244.
- ↑ Сорокоwски, Пиотр; Коwал, Марта; Здйбек, Прземйсłаw; Олесзкиэwиcз, Анна (2020-03-27). "Аре Онлине Ҳатерс Псйчопатҳс? Псйчологиcал Предиcторс оф Онлине Ҳатинг Беҳавиор". Фронтиэрс ин Псйчологй 11: 553. дои:10.3389/фпсйг.2020.00553. ИССН 1664-1078. ПМИД 32292374. ПМC 7121332. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7121332.
- ↑ „Артиcле 10: Фреэдом оф эхпрессион | Эқуалитй анд Ҳуман Ригҳц Cоммиссион“. www.эқуалитйҳуманригҳц.cом. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-декабр.
- ↑ Гуо, Леи; Жоҳнсон, Бретт Г. (Април 2020). "Тҳирд-Персон Эффеcт анд Ҳате Спеэч Cенсоршип он Фаcебоок". Соcиал Медиа + Соcиэтй 6 (2). дои:10.1177/2056305120923003.
- ↑ Доwнс, Даниэл М., анд Глориа Cоwан. „Предиcтинг тҳе импортанcе оф фреэдом оф спеэч анд тҳе перcеивед ҳарм оф ҳате спеэч.“ Жоурнал оф Апплиэд Соcиал Псйчологй 42, но. 6 (2012): 1353–1375.
- ↑ Верховский А. М.. Язык мой…: Проблема этнической и религиозной нетерпимости в российских СМИ. М.: РОО «Центр «Панорама», 2002. ИСБН 5-94420-008-1.
- ↑ Андоза:Книга
- ↑ Сичёв А. А., Ковал Е. А., Жадунова Н. В. Проблема классификации язика вражди в отношении мигрантов (на примере Республики Мордовия)