Naftali Bennett
Нафтали Беннетт[1] (1972-йил 25-мартда туғилган) исроиллик сиёсатчи, 13-июн 2021-йилдан буён Исроилнинг 13- ҳамда амалдаги бош вазиридир.[2] У 2013-йилдан 2019-йилгача диаспоралар ишлари вазири, 2015-йилдан 2019-йилгача таълим вазири ва 2019-йилдан 2020-йилгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган. Янги ўнглар партиясини 2018-йилдан бери бошқариб келмоқда, илгари 2012-йилдан 2018-йилгача Яҳудийлар уйи партиясини бошқарган.[3]
| Нафтали Беннетт | |
|---|---|
|
| |
| Исроил Бош вазири | |
|
Мансаб даври 2021-йил 13-июн | |
| Президент |
Реувен Ривлин Исааc Ҳерзог |
| Ўтмишдоши | Бенжамин Нетаняҳу |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1972-йил 25-март Ҳайфа |
| Имзоси |
|
Беннетт Ҳайфада туғилиб ўсган бўлиб, унинг ота-онаси АҚШдан кўчиб келишган. У Исроил мудофаа кучларининг Саерет Маткал ва Маглан махсус бўлинмаларида хизмат қилиб, кўплаб жанговар операцияларга раҳбарлик қилган, кейинчалик эса дастурий таъминот соҳасидаги тадбиркорга айланган. У, шунингдек, 1999-йилда асос солинган фирибгарликка қарши курашувчи АҚШнинг Cёта ширкати ҳамасосчиси ва ҳамегаси бўлиб, бу ширкат асосан онлайн банк ва электрон тижорат фирибгарлиги ва фишингга қарши курашиш билан шуғулланади.[4] Бу ширкат 2005-йилда $145 миллионга сотилган. Шунингдек, у 2013-йилда $100-130 миллионга сотилган Исроилнинг булутли ҳисоблаш хизмати саналмиш Солуто ширкатининг бош ижрочи директори (БИИ) сифатида ҳам фаолият юритган.[5]
Манбалар
- ↑ ибронийча: נַפְתָּלִי בֶּנֶט
- ↑ Мичаэл, Бачнер „Сwеаринг-ин оф Беннетт-Лапид гов'т тҳат wоулд реплаcе Нетаняҳу сет фор Сундай“. Тҳе Тимес оф Исраэл (8-июн 2021). Қаралди: 11-июн 2021.
- ↑ Wоотлифф, Раоул „Ямина партй оффиcиаллй сплиц инто Неw Ригҳт, Жеwиш Ҳоме-Натионал Унион“. Тҳе Тимес оф Исраэл (10-октабр 2019). Қаралди: 21-октабр 2019.
- ↑ „Cёта“. cрунчбасе.cом. 2014-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март 2021.
- ↑ Давид Шамаҳ.. „Беннетт репеац суccесс wитҳ неw $100 миллион эхит“ (30-октабр 2013). Қаралди: 1-ноябр 2013.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Нафтали Беннетт Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмий вебсайтида
- Нафтали Беннетт Cурлиэ каталогида