Нагаленд (ҳиндча: नागालैंड; инглизча: Нагаланд) — Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Мянма билан чегарадош. Маъмурий маркази — Кохима шаҳри Майдони 16,5 минг км². Аҳолиси 1,9 млн. киши (2001). Нагаленд 1963-йилда Ассом штатининг нагалар яшайдиган қисмларидан тузилган. Аҳолисининг 67% христиан динига эътиқод қилади. Нагаленд Ассом—Мянма тогларида (энг баланд жойи 3824 м, Паткай тоғи) жойлашган. Иқлими субекваториал, муссонли иқлим. 1000 м баландликкача доим яшил тропик ва муссонли ўрмонлар, ундан юқориси игна баргли ўрмонлар билан қрпланган. Тоғ тепалари яйловлардан иборат.

Нагаленд
ҳиндча: नागालैंड
инглизча: Нагаланд

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Маъмурий маркази Кохима
Йирик шаҳари Димапур
Губернатор Ашвани Кумар
Бош вазир Нейпхиу Рио
Расмий тили инглиз
Аҳоли (2011) 1 980 602
Зичлиги 119,46 киши./км²
Майдони 16 579 км² (25-ўрин)
Код ИСО 3166-2 ИН-НЛ
Расмий сайти ҳттп://www.нагаланд.ниc.ин
Харитада
Nagalend xaritada
25.67°0′0″Н 94.12°0′0″Э / 25.67000°Н 94.12000°Э / 25.67000; 94.12000{{#cоординатес:}}: инвалид латитуде
Нагаленд

Нагаленд — аграр штат. Хўжалигининг етакчи тармоғи — деққончилик. Аҳолининг 85% қишлоқ хўжалигида банд. Тоғлар оралиғидаги тор водийларда шоли экилади, шунингдек, буғдой, маккажўхори ва дуккаклилар ҳам етиштирилади. Ўрмон хўжалиги ривожланган. Озиқ-овқат (қанд-шакар) саноати корхоналари, қоғоз, фанер, семент заводлари, ГЕС ишлаб турибди. АЭС қурилмоқда. Ҳунармандчиликда газлама тўқилади. Кохима ва Лумани шаҳарларида университет бор. Юк ва йўловчилар темир йўл ва ҳаво йўллари орқали ташилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил