Nagidos
Нагидос (қадимги юнонча: Νάγιδος; лотинча: Нагидус) — Киликиянинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган. Ушбу шаҳар милоддан аввалги даврда барпо этилган бўлиб, ғарбда Анемурион ва шарқда Арсиноэ шаҳарлари ўртасида жойлашган[1]. Бугунги кунда унинг харобалари Туркиянинг Мерсин вилояти Бозязи тумани яқинидаги Сини Cай (Бозязи Дере) дарасида, Паşабелени номли тепаликда жойлашган. У Анамурдан тахминан 20 км шарқда. Шарқдан Келендерис билан чегарадош бўлиб, Келендерис ҳам Самос мустамлакаси бўлган. Кичик Нагидоусса ороли Нагидоснинг рўпарасида бўлиб, унинг юқорисида Усмонли қўрғони харобалари мавжуд[2].

(Мерсин археология музейида)
Тарихи
Шаҳарнинг ташкил этилиши, кейинчалик аҳолининг у ерни тарк этиб кетиши ва шаҳарнинг тугатилиш тафсилотлари номаълум. Милоддан аввалги В асрнинг охиридан бошлаб шаҳарда юнон ва оромий ёзувлари туширилган тангалар зарб қилинган. Улардан бири форс сатрапи Пҳарнабазус ИИ номи билан аталган. Нагидос зарбхонасидан чиқарилган тангаларнинг бир томонига рамз сифатида бир шингил узум тасвирланган. Нагидос тангаларининг кўпида Афродита маъбудасининг расми туширилганлиги, шаҳар аҳолиси орасида унга алоҳида эҳтиром кўрсатилганидан далолат беради[3].
Эллинистик давр ва Арсиноэга асос солиниши
Милоддан аввалги 333-йилда шаҳар Киликиянинг қолган қисми билан бирга Македониялик Искандар томонидан босиб олинган[4]. Унинг ўлимидан сўнг Киликия қисқа муддат Салавкийлар империясининг назорати остига ўтган. Милоддан аввалги 281 — 270-йиллар оралиғида шаҳар Маллус билан бирлаштирилиб Антиохеиа (Буюк Мендерес) номли янги шаҳарга асос солинган. Таҳминан милоддан аввалги 270-йилларда Сурия урушлари пайтида Киликия Птолемаиос империяси томонидан босиб олинган[5].
Бу даврда Арсиноэ шаҳри милоддан аввалги 279 — 260 — 253-йиллар орасида Аэтос (Птолемаиос стратегоси ёки Киликиянинг ҳарбий губернатори) томонидан Нагидосдан тортиб олинган ерда ташкил қилинган[6]. Аэтоснинг ўрнига унинг ўғли Трасеас стратегист бўлади. Бу даврда нагидияликлар Арсиноэ кўчманчиларини ернинг янги эгалари сифатида тан олишдан бош тортадилар. Можарони ҳал қилиш учун Трасеас нагидосликлардан ерни Арсиноэга беришни сўрайди, шаҳар аҳли бунга рози бўлади[3]. Бунинг эвазига Арсиноэ фуқаролари Нагидос колониясига айланадилар. Лекин уларнинг шаҳри мустақил бўлган. Иккала шаҳар аҳолиси ҳам исополитея алмашади, шунда иккала шаҳар фуқаролари ҳам ягона фуқароликка бирлашишади.
Арсиноэ фуқароларининг Нагидос апокои деб белгиланиши Нагидос Арсиноэликларнинг она шаҳри сифатида сифатида тан олинганини англатарди. Кристиан Ҳабичт буни Трасеаснинг Нагидос ҳудудини йўқотганлиги сабаб аҳолини тинчлантириш мақсадида қилинган дипломатик ҳаракат сифатида изоҳлайди[3]. Жон К. Давиэс буни бир оз бошқача асослайди. Унинг таҳминига кўра Арсиноэга милоддан аввалги 260-йилда асос солинган. Унинг ёзишича, Киликия ўшанда салавкийлар томонидан вақтинча эгалланган, аммо милоддан аввалги 240-йилларда Птолемаиослар томонидан қайтариб олинган. Унинг сўзларига кўра, Птолемаиослар назорати қайта тикланганидан кейин ер бўйича келишмовчилик юзага келган ва арсиноэлар милоддан аввалги 238-йилдан кейин бир мунча вақт ўтгач Трасеасга мурожаат қилишган.
Киликиянинг қолган қисми билан бир қаторда Нагидос милоддан аввалги 197-йилда Салавкийлар ҳукмронлиги остига ўтган. Қазишма ишлари шуни кўрсатадики, шаҳар аҳолиси Нагидосни милоддан аввалги ИИ аср ўрталарида ташлаб кетишган. Таҳминларга кўра бунга сабаб Киликия қароқчиларининг талон-тарож қилишлари бўлиши мумкин[7].
Қазишма ишлари
Қадимги манбалар Нагидоснинг жойлашуви тўғрисида муҳим маълумот беради. Уларда келтирилишича, шаҳар қирғоққа, яъни Нагидоусса оролига яқин бўлган. Бу 1891-йилда австриялик археологлар Рудолф Хебердей ва Адолф Вилгелмга қадимги Нагидос ҳозирги қайси жойга тўғри келишини аниқлаш имконини берган[3]. 1930-йилларда Швеция экспедицияси тадқиқот ишларини олиб боради. 1986-йилда Анамур музейида 24 та қабр топилган, уларнинг энг қадимгиси милоддан аввалги В асрга тегишлилиги аниқланган.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.персеус.туфц.эду/ҳоппер/техт?доc=Страб.+14.5.3
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=6АплСод8ИДcC&пг=ПА56&редир_эсc=й#в=онепаге&қ&ф=фалсе
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Ҳабичт 2006.
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Спеcиал:БоокСоурcес/9780415319324
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Спеcиал:БоокСоурcес/9781139499354
- ↑ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Спеcиал:БоокСоурcес/9780520914087
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-май.
Адабиётлар
- Ҳабичт, Чристиан. Тҳе Ҳелленистиc Монарчиэс: Селеcтед Паперс, Транслатед бй Перегрине Стевенсон, Анн Арбор, МИ: Университй оф Мичиган Пресс, 2006. ИСБН 9780472111091.
Қўшимча Адабиётлар
- Бал, Й.; Келлинг, Г.; Капур, С.; Акçа, Э.; Çэтин, Ҳ.; Эрол, О. (2003). "Ан импровед метҳод фор детерминатион оф Ҳолоcене cоастлине чангес ароунд тwо анcиэнт сеттлеменц ин соутҳерн Анатолиа: а геоарчаэологиcал аппроач то ҳисториcал ланд деградатион студиэс". Ланд Деградатион & Девелопмент 14 (4): 363–376. дои:10.1002/лдр.563.
- Чаниотис, Ангелос „Жустифйинг Территориал Cлаимс ин Cлассиcал анд Ҳелленистиc Греэcе. Тҳе Бегиннингс оф Интернатионал Лаw“, . Тҳе Лаw анд тҳе Cоурц ин Анcиэнт Греэcе Ҳаррис: . Лондон: Гералд Дуcкwортҳ, 2004. ИСБН 9780715631171.
- Дуругöнüл, Серра (2003). "Нагидос 2002". Кази Рапорлари 7: 23–25. Арчивед фром тҳе оригинал он 2020-07-12. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20200712080455/ҳттп://www.акмеданмед.cом/пдф/2003_7.пдф. Қаралди: 2023-05-02.Нагидос]]
- Жонес, C. П.; Ҳабичт, Чристиан (1989). "А Ҳелленистиc Инсcриптион фром Арсиноэ ин Cилиcиа". Пҳоэних 43 (4): 317–346. дои:10.2307/1088299.
- Жонес, C. П.; Русселл, Ж. (1993). "Тwо Неw Инсcриптионс фром Нагидос ин Cилиcиа". Пҳоэних 47 (4): 293–304. дои:10.2307/1088726.
- Ҳебердей, Рудолф. Реисен ин Киликиэн, аусгефüҳрт 1891 унд 1892 им Ауфтраге дер Каисерличен Академиэ дер Wиссенсчафтен, Денксчрифтен дер Каисерличен Академиэ дер Wиссенсчафтен ин Wиэн (Герман), Виэнна, 1896 — 158–159-бет.
- Ледерер, Пҳилипп (1931). "Диэ Статерпрäгунг дер Стадт Нагидос". Зеицчрифт фüр Нумисматик 41: 153–276.