Nagpur
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нагпур — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. Маҳараштра штатида, Наг дарёси бўйида. Аҳолиси 1,96 млн. киши (2001); Асосан ҳинди, маратҳи тилида сўзлашади. Муҳим савдо-транспорт тугуни. Мумбай — Калкутта темир йўл ва автомагистралининг деярли ўртасида жойлашган. Ип газлама саноатининг йирик маркази. Озиқ-овқат, керамика, ойнашиша, полиграфия саноатлари ривожланган. Совиткичлар ишлаб чиқариш, шина заводлари мавжуд. Ҳунармандчиликда олтин ва кумуш ипли матолар тўқилади. Ундан ташқари, археология музейи, илмий тадқиқот муассасалари, шаҳар атрофида апелсин боғлари бор, пахта экилади. Нагпур яқинидан марганец қазиб олинади. Шаҳарга ХВИИИ аср бошларида асос солинган. ХВИИИ асрнинг 30-йилларидан Маратҳ султонлиги таркибидаги Бхонсле давлати пойтахти бўлган. 1853-йил Британия Ҳиндистони таркибига қўшилди ва Марказий провинсияларнинг маъмурий марказига айланди. 1950—1956 йилларда Мадхя-Прадеш штатининг маъмурий маркази бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |