Nail Yusupov
Наил Ҳабибович (Ҳабибуллович) Юсупов (1930-йил 1-март, Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбоев қишлоғи — 2010-йил 10-январ, Россия) — совет ва рус партияси аъзоси. 1986—2003-йилларда „Казаноргсинтез“ оммавий аксиядорлик жамияти директори, Қозон фахрий фуқароси (2007)[1].
| Наил Юсупов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1930-йил 1-март |
| Вафоти |
2010-йил 10-январ Кировский, Қозон, Россия |
| Фуқаролиги | СССР, Россия |
| Болалари | Алфия Юсупова |
| Мукофотлари |
Меҳнат Қизил Байроқ Ордени "Шон-шараф белгиси" ордени |
Биографияси
Наил Юсупов 1930-йилнинг 1-март санасида Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Охунбоев қишлоғида таваллуд топган[2].
1953-йилда Қозон кимё-технология институтининг механика факултетини „Кимё заводлари ускуналари“ мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иш фаолиятини ўзи битирган институт кафедрасида катта лаборант лавозимида бошлаган.
Меҳнат фаолияти
1953-йил охирида Юсупов Тумутук машина-трактор станциясининг бош муҳандиси этиб тайинланади, у ерда СССРда МТC фаолияти тугатилгунга қадар ишлайди.
1958-йилдан 1960-йилга қадар Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Татар вилояти қўмитасида инструктор бўлиб хизмат қилган. 1962-йилда КПСС Марказий Қўмитаси ҳузуридаги Олий партия мактабини тамомлаган ва КПСС Татар вилоят қўмитасининг партия органлари бўлими бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган[3]. 1962-йил декабридан 1964-йил декабригача КПСС Ёрчолли округ қўмитасининг биринчи котиби этиб тайинланади (1963-йилнинг январ ойида ушбу қўмита қайта ташкил этилади).
1965—1969-йилларда — КПСС Нижнекамск шаҳар қўмитасининг биринчи котиби.
Юсуповнинг бевосита раҳбарлигида йирик нефт-кимё ва шина заводлари, углерод қора заводи қуриб битказилган, шунингдек, озиқ-овқат саноати корхонаси, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг қурилиш ишлари йўлга қўйилган, умумтаълим мактаблари ва касалхоналар ишга туширилган ва йирик уй-жой қурилиши амалга оширилган[2].
1969—1974-йилларда — КПСС Татар вилояти қўмитаси нефт саноати бўлими мудири. Юсупов нефт қазиб олиш усулларини жиддий танқид қилгани учун кейинчалик ишлаб чиқариш бўлимига ўтказилган[4] .
1974—1986-йилларда — В. В. Куйбишев номидаги Қозон кимё заводи директори (кейинчалик ушбу заводга „Тасма“ деб ном берилган). Юсупов раҳбарлигида рентген ва фотоплёнкаларни кенг кўламда ишлаб чиқариш ишлари йўлга қўйилган, ушбу ишлар доирасида фойдаланиладиган ускуналар Япониядан келтирилган[4].
1986-йилдан 2003-йилгача — „Органик синтез“ ОАЖ директори ва бош директори. Юсуповнинг бевосита иштирокида замонавий ускуналар, компютерлаштирилган ишлаб чиқариш бошқаруви йўлга қўйилган, шунингдек, асосий ишлаб чиқариш ускуналари реконструксия қилинган. У ижтимоий инфратузилма, ижтимоий-маданий обектлар, спорт мажмуаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратган, шунингдек, унинг раҳбарлигида 71 минг квадрат метрдан ортиқ шинам уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилган[2].
2002-йилда Наил Юсупов „Коммерсант“ журналининг „Россиядаги энг профессионал 1000 та менежер. Топ-100“ рўйхатида 59-ўринни эгаллаган. Орадан бир йил ўтиб, „Денги“ журнали уни мамлакатнинг 100 та энг йирик молиячилари қаторига киритади, ушбу рўйхатда у 67-ўринни эгаллаган[3]. Шунингдек, у нефт-кимё ва кимё саноатида бир қатор ихтиролар муаллифи ва ҳаммуаллифи ҳисобланади.
2003-йилда Юсупов нафақага чиқади ва „Аммоний“ ОАЖ бош директорининг маслаҳатчиси этиб тайинланади.
Вафоти
Наил Юсупов 2010-йилнинг 10-январида 79 ёшида Қозон шаҳрида вафот этади.
Мукофотлари
Наил Юсупов Меҳнат Қизил Байроғи Ордени ва иккита „Шон-шараф белгиси“ ордени[5], Россиянинг энг яхши менежери кўкрак нишони билан тақдирланган. Шунингдек,Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган кимёгар, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган кимёгар каби бир қатор унвонлар соҳиби ҳисобланади.
Хотира
2016-йилда Қозоннинг Кировский туманидаги янги кўчалардан бирига Юсупов номи берилган[6].
Манбалар
- ↑ „Почетниэ граждане Казани“. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 ЮСУПОВ Наил Хабибуллович Газета Республика Татарстан
- ↑ 3,0 3,1 Биография[сайт ишламайди] Кампедия
- ↑ 4,0 4,1 Наил Юсупов: эго називали „наш татарский Черчилл“
- ↑ Биография (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-09 санасида архивланган) на сайте профинеwс.ру
- ↑ Улица имени Наиля Юсупова появиця в Казани