Наим Каримов (1932-йил 12-декабр — 2023-йил 17-сентябр) — ўзбек адабиёцҳуноси, жамоат арбоби. Наим Фатиҳович Каримов 1932-йил 12-декабрда Тошкентда зиёли оилада туғилди. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1996). Филология фанлари доктори (1993), профессор (1994). У 1955-йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.

Наим Каримов
Файл:Наим Каримов.пнг
Таваллуди 12-декабр 1932-йил
Тошкент
Вафоти 17-сентябр 2023-йил(2023-09-17)
(90 ёшда)[1]
Тошкент
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi

Фаолияти

Меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти билан узвий боғлиқ. Сал кам эллик йилдан бери шу институтда илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. Наим Каримов ХХ аср ўзбек адабиёти хусусиятларини очиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борди. У шу даврдаги ўзбек адабиёти ва унинг йирик вакиллари ижодини миллий ғоя мезонлари асосида ўрганиш ишини биринчилардан бўлиб бошлаб берди. Унинг илмий фаолиятида адабиёт ҳодисаларини тарихий воқеалар, бадиий асарни эса ёзувчи ҳаёти ва маънавий-эстетик олами билан узвий алоқада ўрганиш устуворлик қилди. Чунончи, жадид адабиёти, унинг ҳур фикрли, адолатпарвар вакиллари Ҳамза, Фитрат, Чўлпон ва бошқалар ижоди ҳақидаги китоб, мақолалар муаллифи. Матншунос сифатида Ойбекнинг 20, Ғафур Ғуломнинг 12, Ҳамид Олимжоннинг 10, Ҳамзанинг 5 жилдли тўла асарларини тайёрлаш ва нашр этишда иштирок этган.

Наим Каримов мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси раиси (1999-йилдан бери) сифатида Тошкентда Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуасини бунёд этиш (2001), шунингдек, Қатағон қурбонлари музейини ташкил қилишда (2002) жамоатчилик ишларини амалга оширди.

Наим Каримов 2023-йилнинг 17-сентябрида Тошкент шаҳрида вафот этган[2].

Мукофотлари

Наим Каримов „Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси“ бош таҳрир ҳай’ати аъзоси (1997), Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985). У Ўзбекистон Давлат фан арбоби (1996), „Эл-юрт ҳурмати“ ордени соҳиби, „Биринчи даражали давлат мукофоти" (2022), филология фанлари доктори (1993), профессор (1994), академик (2017).

Асарлари

Манбалар

  1. ↑ „Атоқли олим Наим Каримов оламдан ўтди“ (17-сентабр 2023-йил). Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Адабиёцҳунос олим Наим Каримов вафот этди“ (2023-йил 17-сентябр).

Адабиёт