Najib Mahfuz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нажиб Маҳфуз (1911.11.12, Қоҳира) — араб ёзувчиси (Миср). Қоҳира университетининг адабиёт факултетини тугатган (1934). "Бемаъни шивиршивир" (1936) новеллалар тўплами жамиятдаги бойлик ва қашшоқлик ўртасидаги зиддият ҳақида. Романтиктарихий романларини ("Тақдир ўйини", 1939; "Радобис", 1943; "Фив кураши", 1944) ёзгач, М.Н. яна ижтимоий мавзуга мурожаат қилган. "Янги Қоҳира" (1945) романида Иккинчи жаҳон урушидан аввалги Миср ёшларининг ҳаёти акс эттирилган. "Хон ал-Халилий" (1946), "Мидак тор кўчаси" (1947), "Аввали ва ниҳояси" (1949) романларида 1919-йил даги инглизларга қарши қўзғолондан Иккинчи жаҳон уруши тугагунча бўлган даврдаги Миср жамияти турли табақалари ҳаёти панорамаси чизилган. М. Н.нинг 1956—57 йилларда нашр этилган, эски Қоҳиранинг даҳалари номи билан аталган машҳур романлари — "Байн алкасрайн", "Каср аш-Шоук" ва "ас-Суккария" ХХ асрнинг 1-ярмидаги Миср оилалари ҳаёти ҳақида. "Нил устидаги сафсата" ва "Мирамор пансионат" (1966), "Ёмғир остидаги севги" (1975) романларида Мисрдаги 1952-йилдаги инқилоб ва ундан кейин юзага келган муаммолар тасвирланган. "Ўғри ва ит" (1961) романи ҳамда "Илоҳий дунё" (1963), "Бадном хонадон" (1965), "Қора мушук қовоқхонаси" (1968), "Шийпон остида" (1969) новеллалар тўпламлари муаллифи. М. Н.нинг кўпгина асарлари экранлаштирилган ёки саҳналаштирилган. Асарларидан парчалар ўзбек тилида эълон қилинган. Нобел мукофоти лауреати (1988). Лй.:Ташмуҳамедова Г. А., Ранние социално-битовиэ романи Нагиба Махфуза, Т., 1970.[1]
| Нажиб Маҳфуз | |
|---|---|
|
|
- Википедияда исми Нажиб бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |