Najim Hamroyev
Нажим Раҳимович Ҳамроев (1933.10.1, ҳозирги Навоий вилояти Кармана шаҳри — 17.4.2016) — муҳандис гидротехник-мелиоратор олим, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси академик (1991), ВАСХНИЛ (1983), 1991-йилдан Россия Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси мухбир аъзоси, техника фанлари доктори (1983), профессор (1991). Меҳнат Қаҳрамони (1981). Ўзбекистонда (1983), Тожикистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1979), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи (1977). Ўрта Осиё политехника институтини тугатган (1957). "Ўзбекгидроэнергоқурилиш" трестида муҳандис (1958), Хиш-ров ГЕС қурилиши бош муҳандиси, қурилиш бошлиғи (1959-60), Ўзбекистон Министрлар Совети Ишлар бошқармаси қурилиш бўлимида катта реферант (1960—62), Бухоро вилояти ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1962-63), Аму-Бу-хоро машина канали қурилиши бошқармаси бошлиғи (1963—65), ЎзССР министрлар Совети Сув қурилиши бош бошқармаси бошлиғи (1965 — 71), СССР Министрлар Совети ҳузуридаги Ўрта Осиё ирригация ва совхозлар қурилиши бош бошқармаси ("Глав-средазирсовхозстрой") бошлиги (1971—85); Ўзбекистон Фанлар академияси ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш Кенгашида бўлим мудири (1985—90), Ўзбекистон Сув қурилиши давлат қўми-таси раисининг биринчи ўринбосари (1990—91). Ўзбекистон Фанлар академияси Сув муам-молари институти директори (1991—96), бош илмий ходим (1998—2002), илмий маслаҳатчи (2002-йилдан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори (1997-98).
Илмий ишлари чўл ва чала чўл минтақаларини суғориш ва комплекс ўзлаштириш, агросаноат мажмуаларини барпо этиш, сув хўжалиги ва мелиоратив системалар ва иншоотлар қурилишини ташкил этиш ҳамда уларни ишлатиш, йирик ер массивларини ўзлаштиришнинг илмий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига бағишланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |