Нажимаддин Муҳаммаддинов (1937.26.8, Қорақалпоғистон, Тахтакўпир тумани) — қорақалпоқ композитори. Қорақалпоғистон (1974) ва Ўзбекистон (1977)да хизмат кўрсатган санъат арбоби. Олмаота консерваториясини тугатган (1971). Бердақ номидаги Қорақалпоқ филармонияси бадиий раҳбари (1971—77), Қорақалпоғистон композиторлар уюшмаси раиси (1977— 88), Қорақалпоғистон Республикаси маданият ишлари вазири (1986—99), Нукус санъат коллежи директори (1999-йилдан). "Биринчи қорақалпоқ симфони-яси", биринчи миллий опера ("Ажиниёз", 1987) ва балети ("Айжамал", 1997) ни яратган. Симфоник ва вокалсимфоник, камер-чолғу (фортепиано учун соната, вариациялар ва бошқалар) ва ка-мервокал (мас, "Нересте" балладаси) асарлари, "Кенг дала", "Қувноқ ўлкам", "Бўлмас", "Ерёр айтайин", "Мустақиллик гуллари" қўшиклари муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил