Najimatdin Ansatboyev
Нажиматдин Ансатбоев (23-декабр 1943-йил Кегайли) – Қорақалпоқ актёри ва режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1966). Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида актёр ва режиссёр (1966—1978, 1996-йилдан навбатчи режиссёр), бадиий раҳбари ва директори (1987—1996). С. Хўжаниёзов номидаги республика Ёш томошабинлар театрида бош режиссёр (1978—1979, 1987—1996). Асосий роллари: Навоий („Навоий Астрободда“), Аёз („Кайнона“), Кассио („Отелло“), Ғариб („Ғариб ошиқ“), Шариф Раҳимов („Ўз аризасига кўра“), Бердақ („Бердақ“), Яссавий („Соҳибқирон“) ва бошқа режиссёр сифатида „Ғариб ошиқ“, „Ой тутилган тунда“, „Яраланган юраклар“, „Келинлар қўзғолони“, „Ўн учинчи раис“, „Тобутдан товуш“, „Ота тақдири“, „Соҳибқирон“ каби спектаклларни саҳналаштирган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1973)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |