Najmiddin Ikromiy
Нажмиддин Икромий (асл фамилияси Эргашев) (1960-йил 10-август, Андижон) – ўзбек журналисти, публисист ва шоир. Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари аъзоси[1].
| Нажмиддин Икромий | |
|---|---|
| Нажмиддин Эргашев | |
| Файл:Пҳото 2024-08-20 10-47-40.жпг | |
| Таваллуди |
1960-йил 10-август Андижон |
| Соҳаси | журналист |
| Иш жойлари | "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари |
| Таълими | Тошкент давлат университети |
Таржимаи ҳоли
Нажмиддин Икромий 1960-йил 10-августда Андижон шаҳрида туғилган. 1985—1991-йилларда Ўзбекистон миллий университети (собиқ Тошкент давлат университети)нинг журналистика факултетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1981-йилда Андижон ип-газлама бирлашмасида оҳорловчиликдан бошлаган. Сўнгра 1986—1999-йилларда „Андижоннома“ (собиқ „Коммунист“) газетасида масъул котибнинг биринчи ўринбосари, савдо ва матлубот ходимлари касаба уюшмалари вилоят қўмитасида йўриқчи, бўлим мудири, республика „Савдогар“, „Мулкдор“ газеталари, „Ҳаёт ва иқтисод“ журналининг Фарғона водийси бўйича мухбири вазифаларида ишлади. 2000—2020-йилларда Андижоннома газетасида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, вилоят Журналистик маҳорат маркази раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.
Ижодий фаолияти
Нажмиддин Икромийнинг „Эрта ботган ой“ номли илк шеърий тўплами 1998-йилда чоп этилган. Шунингдек, унинг „Бошловчи журналист ва маҳорат машаққати“ (2009-йил), „Амалий журналистика ва маҳорат“ (2013, қайта нашр 2016-йил) қўлланмаларининг муаллифидир. Ижодкорнинг „Сарҳисоб“ рукни остида „Тараддуд фасли“ (шеърлар), „Қўшни сиғмаган уй“ (ҳикоялар) ва „Отам кўрмаган кунлар“ (публицистик) номли уч жилдли китоблари (2023) нашр этилган.
Таълим соҳасидаги ислоҳотларни кенг тарғиб этишдаги меҳнатлари ва журналистика соҳаси кадрларини тайёрлашдаги фаолияти учун „Халқ таълими аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланган. Ижодий фаолияти давомида унинг минглаб таҳлилий-танқидий, маънавий-маърифий жанрдаги мақолалари босма ва электрон нашрларда чоп этилган[2] [3][4][5].
Манбалар
- ↑ „Нажмиддин Икромиий "Аммо ҳануз дилдасан, до'стим…" Қаралган сана=20.08.2024“ (узҳуррият.уз).
- ↑ „Нажмиддин Икромий "Оқ халатли халоскорлар" Қаралган сана=20.08.2024“ (адолат.уз).
- ↑ „Нажмиддин Икромий "Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг…" Қаралган сана=20.08.2024“ (/ишонч-довериэ.уз).
- ↑ „Нажмиддин Икромий "Қиёматли дўстлар маҳшар кунида бир хил мукофот оладилар" Қаралган сана=20.08.2024“ (андижоннома.уз).
- ↑ „Нажмиддин Икромий "Матбуот мени тарбиялади, элга танитди!" Қаралган сана=20.08.2024“ (узҳуррият.уз).