Najohiylar
Нажоҳийлар (1022-1158) — Яманда ҳукмронлик қилган сулола. Пойтахти — Забид. Пул бирлиги — динор. Дин — Сунний Ислом.
Тарихи
Ҳабашистонлик (Эфиопиялик) озод қилинган қул-ғуломлардан келиб чиққан. Сулола асосчиси — ҳабашларнинг жазал қабиласидан бўлган Муайяд Носириддин Нажоҳ (1022-1060). Зиёдийлар таназзулга учраган пайтда, Забидда мустаҳкам ўрнашиб олди. Ҳудуд талашиб Сулайҳийлар билан уруш олиб борган.1060-йили Али ибн Муҳаммад Сулайҳий Нажоҳни ўлдириб, Забидни эгаллади ва Нажоҳнинг 4 ўғлини қувиб юборди. Улардан иккитаси Даҳлакда вафот этади. 1060-1081-йилларда Забидни Сулайҳийлар эгаллаб туришган. 1081-йили Саид ибн Нажоҳ Забидни эгаллади. Лекин 1083-1086-йилларда Сулайҳийлар Забидни қайтадан истило қилишди. Фатик ИИ ибн Мансур (1124-1137) даврига келиб Яманда Маҳдийлар ҳаракати бош кўтарди. Тахминан 1150-йили улар нажоҳийларга қарши қўзғолон кўтаришди. Забид аҳолиси Зайдийлардан ёрдам сўрайди. 1158-йили Фатик ИИИ Зайдийлар томонидан тахтдан ағдарилиб, қатл этилган ва Нажоҳийлар сулоласи тугади. Забид шаҳрини 1159-йили Маҳдийлар эгаллаб олишди[1].
Ҳукмдорлар рўйхати
| Т/р | Ҳукмдорлар | Ҳукмронлик йиллари |
|---|---|---|
| 1 | Муайяд Носириддин Нажоҳ | 1022-1060 |
1060-1081-йилларда Забидни Сулайҳийлар эгаллаб туришган.
| 2 | Саид ибн Нажоҳ | 1081-1083 |
1083-1086-йилларда Сулайҳийлар Забидни қайтадан истило қилишди.
| 3 | Саид ибн Нажоҳ | 1086-1089 |
| 4 | Жайёш ибн Нажоҳ | 1089-1107 |
| 5 | Фатик И ибн Жайёш | 1107-1109 |
| 6 | Мансур ибн Фатик И | 1109-1124 |
| 7 | Фатик ИИ ибн Мансур | 1124-1137 |
| 8 | Фатик ИИИ ибн Муҳаммад | 1137-1158 |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 205-206-бетлар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |