Najot
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нажот — жадидлар газетаси. Туркистондаги ўзбек жадид матбуотининг нодир нашрларидан бири. Россиядаги 1917-йил феврал инқилобидан сўнг Туркистон ўлкасида ўрнатилган муваққат ҳукумат томонидан нашр этилган. Жами 20 сони чиққан. Муҳаррири Мунавварқори бўлган. "Нажот" феврал инқилоби туфайли барҳам топган мустабид чор тузумини кескин танқид қилган, феврал инқилобига хайрихохдик билдирган, Туркистон халқларини, қайси миллатга мансубликдан қатъи назар, жипслашишга, синфий айирмага бормасликка, мустақил давлат барпо қилишга даъват этган. Нажотда даврнинг кўзга кўринган қаламкашларидан Камий (шоир), Маҳмудхўжа Беҳбудий, Холмуҳаммад Охундий, Мирмулла Шермуҳамедов, Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Абдулла Авлоний, Тўлаган Хўжамиёров (Тавалло), Лазиз Азиззода, Абдулла Қодирий, Шокиржон Раҳимий, Рауф Музаффаров ва бошқа ҳамкорлик қилганлар.
| Нажот | |
|---|---|
| „Мусовват, ҳуррият, адолат“ | |
|
| |
| Тури | сиёсий, адабий, ижтимоий газета |
| Кимга тегишли | Туркистон мусулмонлари Марказий шўроси |
| Ношир | Туркистон муваққат ҳукумати |
| Асос солинган | 1917-йил 23-март |
| Бош муҳаррир | Мунаввар Қори Абдурашидхонов |
| Сиёсийлиги | либерал-демократик, прогрессив |
| Тили | ўзбекча |
| Нашрнинг тўхтатилиши | 1917-йил июн |
| Бош офиси | Тошкент |
Адабиёт
- Зиё Саид, Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар (1870—1927); Танланган асарлар, Т., 1974; Пидаев Т., Матбуот — миллат чироғи, Т., 1999[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |