Налини Малани (1946-йил 19-февралда Покистонда туғилган)[1] – ҳиндистонлик рассом, мамлакатдаги визуал йўналишдаги санъаткорларнинг биринчи авлоди сифатида эътироф этилади[2].

Налини Малани

Таваллуди 1946-йил 19-феврал (1946-02-19) (80 ёш)
Миллати Индиан
Мукофотлари Фукуока Арц анд Cултуре Призе (2013)
Жоан Мирó Призе (2019)
Кёто Призе ин Арц анд Пҳилосопҳй (2023)

Ижоди

Налини Малани театр, видеолар, монтажлар, аралаш медиа расмлари ва чизмаларини ўз ичига олган бир нечта воситалар билан ишлган. Санъатнинг ҳар турида, ҳар йўналишида ўзини синаб кўрган. Ижоди мавзусига Ҳиндистоннинг бўлинишидан кейинги миграция можаролари таъсир кўрсатади. Қолаверса, феминистик муаммолар ижодий фаолиятининг бир қисмига айланди[3]. Малани визуал тилдан фойдаланди, стоп-мотион, ўчириш анимациялари, тескари расмлар ва рақамли анимацияларда ҳам ижод қила олган. Шунингдек, бармоғи билан тўғридан-тўғри планшетга чизиб, мукаммал санъат асарлари ярата олди[4].

Малани ўзининг биринчи видео асари ҳисобланган „Дреам Ҳоусес“ (1969) ни марҳум рассом Акбар Падамсеэ томонидан ташкилланган Бомбайдаги (Мумбай) кўп тармоқли рассомлар экспериментал устахонасининг энг ёш ва ягона аёл иштирокчиси сифатида яратишга муваффақ бўлди[5].

Унинг асарлари Амстердамдаги Стеделижк музейи,[6] Лондондаги Натион Галлерй ва Ню-Ёркдаги Мусеум оф Модерн Арт каби машҳур музейларда намойиш этилган[7].

Таълими

Малани Мумбай шаҳрида[8] Тасвирий санъат йўналишида таҳсил олди ва 1969-йилда Сер Жамсетжи Жеэжебҳой санъат мактабида Тасвирий санъат йўналиши бўйича диплом олди. 1964 –1967-йилларда унинг Бҳулабҳаи Десаи номли студияси фаолият олиб борган, у аввал Мумбайдаги Бреач Cандй[4]да жойлашган бўлиб, у ерда рассомлар, мусиқачилар, раққосалар ва театр актёр-ктрисалари якка ва жамоавий тартибда ишлаган[9]. Айнан шу ерда театрнинг таниқли арбоблари ҳамда рассомлар билан яқиндан танишди ва улар билан ҳамкорлик қилди[10]. У 1970 – 1972-йилларда Парижда тасвирий санъат бўйича ўқиш учун Франсия ҳукуматининг стипендиясини олди. Рассом Ҳиндистон ҳукуматининг иккита стипендияси, шунингдек, 1989-йилда АҚШда саёҳат қилиш ва ишлаш учун грант соҳиби ҳам бўлган[2].

Эътирофдаги асарлари

Малани ўз шахсиятини доим асарларига сингдиришга ҳаракат қилган. У кўпинча юнон ва ҳинд мифологиясига мурожаат қилган. Рассомнинг қиссасида Медея, Кассандра ва Сита каби „вайрон қилинган аёллар“ қаҳрамонлари кўп учрайди[8]. Унинг ишини икки тоифага ажратиш мумкин; „Утопиа“ (1969-1976), „Мотҳер Индиа“ (2005), „Сеарч оф Ванишед блоод“(2012) каби визуал воситалар ва ҳаракатланувчи тасвирлар ижодининг бир тарафи бўлса, иккинчи томони "Cитй оф Десирес" (1992), "Медеа ас Мутант" (1993/2014), "тҳе таблес ҳаве турнед" (2008) каби вақтинчалик, аммо шов-шувли асарларидан иборат.

Манбалар

  1. ↑ Фарооқи. „Малани, Налини“ (эн). Грове Арт Онлине (2003). ДОИ:10.1093/гао/9781884446054.артиcле.т053385. Қаралди: 2022-йил 25-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Налини Малани - Чристиэс“. Чристиэс. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  3. ↑ „Налини Малани - 22 Артwоркс, Био & Шоwс он Арцй“. www.арцй.нет. Қаралди: 2022-йил 11-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 Пижнаппел, Жоҳан. Cан Ёу Ҳеар Ме? | Налини Малани (эн). Мумбаи: Гоэтҳе Институте, Мах Муэллер Бҳаван, Оcт 2019 — 11–40-бет. 
  5. ↑ Шанкар. „Ашим Аҳлуwалиа ревисиц а 1969 эхперимент бй Акбар Падамсеэ“ (эн-ИН). Арчитеcтурал Дигест Индиа (2016-йил 9-декабр). 2022-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
  6. ↑ Гррр.нл. „Налини Малани: Трансгрессионс“ (эн). www.стеделижк.нл. Қаралди: 2022-йил 11-март.
  7. ↑ „Налини Малани“ (эн). Тҳе Мусеум оф Модерн Арт. Қаралди: 2022-йил 11-март.
  8. ↑ 8,0 8,1 Сеэрваи. „А Ретроспеcтиве оф тҳе Wоркс оф Налини Малани Wҳо Паинц ин Реверсе“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2014-йил 9-октябр). 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-май.
  9. ↑ „Налини Малани - Биограпҳй“. www.налинималани.cом. Қаралди: 2022-йил 11-март.
  10. ↑ Калра. „Соcиал энгагемент ҳас алwайс беэн парт оф мй арт“ (эн-ИН). Тҳе Индиан Эхпресс (2018-йил 7-январ). 2023-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-апрел.

Ҳаволалар