Нам Жоо Ҳюк (корейсча: 남 주혁, 1994-йил 22-февралда туғилган) — Жанубий Кореялик актёр ва модел. У “Сен кимсан: Мактаб 2015” (2015), “Оғир атлетика париси Ким Бок Жу” (2016), “Дарё худосининг келини” (2017) телесериалларидаги роллари билан машҳур.

Биография

Нам Жоо Ҳюк 1994-йил 22-февралда Корея Республикасининг Пусан шаҳрида туғилган. Баландлиги 1,88. У оилада ягона фарзанд.

Карера

2013-йилда Нам Жоо Ҳюк СОНГЗИО Ҳомменинг баҳор/ёз коллексияси учун модел сифатида дебют қилди. 2014-йилда у Акдонг Мусиcиан дуэтининг клипларида суратга тушган, сўнгра “Кичик сув париси” сериалида кичик ролда актёр сифатида дебют қилган.

2015-йилда у “Кимсан: Мактаб 2015” дорамасида рол ўйнади[1][2].

2016-йилда у “Тузоқдаги пишлоқ” ва “Қизил юрак: Рео” сериалларида иккинчи даражали ролларни ижро этган[3][4]. Ўша йили у “Оғир атлетика париси Ким Бок Жу” сериалида рол ўйнади[5]. 2017-йилда у “Дарё худосининг келини” романтик фантастик драмасида рол ўйнади[6][7].

2018-йилда у “Анси қалъаси” тарихий филмида дебют қилди[8].

2018-йилнинг бошида Сюзи ва Нам Жоо Ҳюк МБCнинг янги дорамаси “Cоме Ҳуг Ме”да бош ролларни таклиф қилишганини ма’лум қилишди.

Бироқ, 23-феврал куни Сюзи ва Нам Жоо Ҳюк таклифни рад этишга қарор қилишди. Маълумотларга кўра, Сюзи биринчи бўлиб лойиҳа режиссорларини рад этган ва Нам Жоо Ҳюк қиздан кўп ўтмай ўз қарорини қабул қилган.

Бироқ 2020-йилда “Стартуп” драмаси 17-октабрда чиқди, унда бош ролларда Бе Су Жи (Суззи) ва Нам Жоо Ҳюк ўйнаган. “Стартап” шу кунгача энг юқори томошабин рейтингини олди. Ниэлсен Кореа маълумотларига кўра, драма миллий миқёсда ўртача 4,3% ва 5,0% рейтингга эга бўлиб, шоу учун янги энг яхши натижани ўрнатди.

Шахсий ҳаёти

Актёрнинг биринчи муҳаббати ўрта мактабда бўлган. Актёр 3 йил давомида исми матбуотда ошкор этилмаган қиз билан учрашди. Нам Жоо Ҳюк ҳам ажралиш сабаблари ҳақида гапирмасликни афзал кўради.

2017-йилнинг 24-апрелида Нам Жоо Ҳюк агентлиги унинг модел ва актриса Ли Сунг Кюнг билан муносабатда эканлигини тасдиқлади, у билан “Тузоқдаги пишлоқ” ва “Оғир атлетика периси Ким Бок Жу” драмаларида ишлаган. Аммо 2017-йил 18-августда эр-хотин ажрашгани маълум бўлди. Сабаби – муносабатларга вақт қолмаётгани ва жуда қаттиқ иш жадваллари эди.

Филмографияси

Дорама

Йил Номи Оригинал номи Рол
2014 с Сув париси 잉여공주 Пак Те Бак (Биг)
2015 с Сен кимсан: Мактаб 2015 후아유: 2015 Ҳан И Ян
2015 с Ажойиб жозибадорлик 화려한 유혹 Чин Ҳён У ёшлиги
2016 с Қопқондаги пишлоқ 치즈 인 더 트랩 Квон Ин Тҳёк
2016 с Оғир атлетика париси Ким Бок Жу Богунгёса Анеунёунг. Чон Чжун Ҳён
2016 с Қизил юрак: Горео 달의 연인 - 보보경심 려 Пек А
2017 с Дарё худосининг келини 하백의 신부 Ҳабек
2019 с Қаҳва дўстлари 커피프렌즈
2019 с Кўзларингда нур Тҳе Лигҳт ин Ёур Эес Ли Чжун Ҳа
2020 с Стартап СТАРТ-УП Нам До Сан
2020 с Мактаб ҳамшираси Аҳн Эун Ёунг Богунгёса Анеунёунг Хан Ин Пё
Йил Номи Оригинал номи Рол
2018 ф Анси қалъаси Андоза:Ланг-ко2 Самул
2020 ф Жозе Жосéэ (조제) Ён Сук
Йил Қўшиқ Ижрочи Ҳавола
2014 «200%» Акдонг мусиқачиси мусиқа видео
«Гиве Лове» мусиқа видео
2015 «Чоcолате» Кангнам (феат. Сан Йи) мусиқа видео

Мукофотлари

Йил Туркум Соврин Номзод қилинган иш Натижа
2015 Энг яхши янги актёр (Бюн Ё Хан билан) АПАН юлдуз мукофотлари Сен кимсан: Мактаб 2015 Ғолиб[9]
Машҳурлик мукофоти, актёр
(Парк По Гум билан)
КБС Драма мукофотлари Ғолиб[10]
Энг яхши янги актёр Номинация
Энг яхши янги актёр Корея драма мукофотлари Номинация[11]
2016 Энг яхши янги актёр (Рю Жу-Ёл билан) МБC Драма мукофотлари Оғир атлетика париси Ким Бок Жу Ғолиб[12]
Энг яхши жуфтлик мукофоти (Ли Сунг Кюн билан) Номинация
“А’ло даражадаги” мукофоти, мини-сериалдаги актёр Номинация
2017 Энг яхши янги актёр Корея драма мукофотлари Ғолиб[13]
Кўтарилган юлдуз Драма Февер мукофотлари Тузоқдаги пишлоқ Ғолиб[14]

Манбалар

  1. ↑ „Нам Жоо Ҳюк Cонфирмед ас Мале Леад оф ʻСчоол 2015′“. МWаве (31-март 2015-йил). 2017-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  2. ↑ „Нам Жоо-ҳюк то меэт фанс ин Чина“. Кореа Тимес (9-октабр 2015-йил). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  3. ↑ „남주혁, ʻ치즈인더트랩’ 은택역 확정“. Спорц Донга (3-сентабр 2015-йил). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  4. ↑ „남주혁 측 "'달의 연인' 출연, 긍정 검토 중"“. ХСпорц Неwс (23-ноябр 2015-йил). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  5. ↑ „Неwcомер аcторс матуре тҳроугҳ 'Ким Бок-жоў“. Кореа Тимес (16-январ 2017-йил). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  6. ↑ „ʻ하백의 신부’ 측 “남주혁·신세경·크리스탈·공명 출연확정”“. Навер (23-феврал 2017-йил). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  7. ↑ „"퇴폐미 넘치는 남주혁 화보 공개"“. Элле. 2018-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  8. ↑ „남주혁 측 "조인성·설현과 '안시성' 출연 확정"“ (ко). Навер (2017-йил 4-июл). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  9. ↑ „Ким Соо-ҳюн wинс гранд призе ат АПАН Стар Аwардс“. Кпоп Ҳералд (2015-йил 29-ноябр). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  10. ↑ „Чеcк оут тҳе Wиннерс фром ʻ2015 КБС Драма Аwардс’“. бнт Неwс (2015-йил 31-декабр). 2017-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  11. ↑ „Кореа Драма Аwардс 2015 – Номинеэс Лист“. Беатус Cорнер (2015-йил 9-сентябр). 2018-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
  12. ↑ „МБC 연기대상 이종석, 대상 영예 안았다 (종합)“ (ко). Навер (2016-йил 31-декабр). Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  13. ↑ „한석규·김상중·차인표·김영철·최민수, ʻ2017 КДА’ 대상 후보 5人 확정“. 10 Асиа (2017-йил 27-сентябр). 2018-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  14. ↑ „Анноунcинг тҳе wиннерс оф тҳе 5тҳ Аннуал ДрамаФевер Аwардс!“. ДрамаФевер (2017-йил 27-апрел). 2017-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.

Ҳаволалар