Namangansoy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Намангансой — Наманган вилоятидаги сой. Чатқол тоғларининг қорли чўққиларидан бошланувчи Поччаотасойдан Заркент қишлоғи ёнида сув олади. Адирлар ва адирлар орасидаги текисликларни кесиб ўтади. Узунлиги 48 км. Қор ва ёмғир сувидан тўйинади. Йиллик сув сарфининг 60% баҳор ва.ёз ойларига тўғри келади. Янгиқўрғон ва Наманган туманлари экин майдонларини суғоради. „Ўзбекенгилсаноат“ давлат-аксиядорлик компанияси таркибидаги йирик тўқимачилик корхонаси. Корхонада, асосан, пахта толасидан калава ип, сур (хом) ва тайёр газламалар, нотўқима матолар ҳамда харидорлар буюртмаси асосида тикувчилик маҳсулотлари тайёрланади.
Корхона 1967-йилда Наманган шойи ва костюмбоп газламалар комбинати номи билан ишга туширилган. 1974-йилда ЎзССР 50 йиллиги номидаги „Наманган шойи ишлаб чиқариш“ бирлашмаси деб номланди. 1994-йилда бирлашма очиқтурдаги аксиядорлик жамиятига айлантирилди. 1998-йилдан ҳозирги номда. „Н.“ а. ж. вискоза, лавсан толалар ва уларнинг аралашма толаларидан кўйлакбоп, плашбоп газламалар, сунъий ип газламалар ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Четдан сунъий толаларни харид қилиш имкониятлари чекланганлиги сабабли комбинатда 1997-йилдан бошлаб пахта толасидан маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона таркибида йилига 6,3 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 1-ва 2-йигирув фкалари, йилига 28,1 млн. м сур ва 28,5 млн.м тайёр газлама ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тўқув фабрикаси, гул босиш-пардозлаш фабрикаси, Ҳаққулобод шаҳридаги тикув фабрикаси бор. 1997-йилда Германиянинг „Тручлер“, „Гроссенхайнер“, „CСМ“ фирмаларининг замонавий технологиялари билан жиҳозланган 2-йигирув фабрикаси ишга туширилди ва жаҳон бозорида рақобатбардош ип газламалар тайёрлана бошлади. Жанубий Корея ва Туркия давлатларига пахта калава ип экспорт қилади. Аксиядорлик жамиятида 5 мингга яқин ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда. 2002-йилда 6 минг тонна калава, 22 млн. м сур газлама, 21,9 млн. м тайёр газламалар, 320 минг м нотўқима матолар ишлаб чикарилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |