Намдин — Ветнамнинг шимолий қисмидаги шаҳар, Хонгха дарёси делтасидаги порт. Хонамнин провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 172 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик саноати (ип газлама ва ипак газлама ишлаб чиқариш) ривожланган. Озиқ-овқат, ойнашиша саноати корхоналари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил