Намл сураси (арабча: سورة النمل‎‎, номининг маъноси — Чумоли[9][10]) — Қуръоннинг 27-сураси. Маккий суралардан бири, 93 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 377–385[11]-саҳифасида ва 19-20-жузида жойлашган. 48-бўлиб нозил бўлган.

Қасос ←   27–сура  → Шуаро
Намл сураси — سورة النمل
Qurʼon nusxalaridan biridagi Naml surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 93, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 27, qora rangda - Naml surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 48, 3. Rukuʼsi soni - 7; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:27, 3. Nozil boʻlish tartibi:48, 4. Rukuʼsi:7, 5. Oyati:93, 6. Porasi (Juzi):19-20 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Чумоли[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 377–385[4]
Жуз 19-20
Сура рақами 27
Оятлар сони 93
Сажда ояти 26-оят[5]
Рукуълар сони 7[6]
Муқаттаот ҳарфлари То, син.[7]
Нозил бўлиш тартиби 48[8]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Қасос сураси  Keyingisi 27 Oldingisi  Шуаро сураси
Нозил бўлиш тартиби
Қасос сураси   Keyingisi 48 Oldingisi  Шуаро сураси
                                   

Асосий мавзуси

Ушбу сурада пайғамбарлардан Мусо, Солиҳ, Лут алайҳиссаломларнинг қиссалари зикр қилинади ва, хусусан, Довуд ва Сулаймон пайғамбарлар ҳақида бир қадар батафсил тўхталиб, Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг пайғамбари бўлиш билан бирга яна жамийки инс-у жин ва парранда-ю дарранда оламига подшоҳ қилингани тўғрисида ҳикоя қилинади ҳамда у зот билан Сабаъ мамлакатининг Маликаси Билқис ўртасида бўлиб ўтган воқеалар ҳам тасвирланади.

Яна бу сурада Қуръондаги панд-насиҳат, ибрат-эслатмалардан фақат кўзи очиқ кишиларгина фойдаланишлари мумкинлиги айрича таъкидлаб ўтилади.

Шунингдек, қиёмат қойим бўлиши олдидан ер юзига чиқадиган жонивор ҳақидаги хабар ҳамда мўмин ва кофирларнинг қиёмат кунидаги аҳволи хусусидаги ибратли оятлар ҳам шу сурадан жой олгандир.

Сурада Аллоҳ таолонинг энг заиф ва заҳматкаш махлуқларидан бири бўлган чумоли ҳақида ҳам зикр қилингани сабабли у "Намл" — "Чумоли" сураси деб аталгандир.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Қуръонда сажда ояти белгиси қўйилган оятлар рақами.
  6. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  7. ↑ Қуръондан кўрилган.
  8. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  9. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  10. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  11. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
Кейингиси: Қасос сураси 27-сура — арабча матни Олдингиси: Шуаро сураси