Намми 01 (Нано 01) — Хитойнинг йирик автомобилсозлик компанияларидан бири ҳисобланган Донгфенг компаниясига қарашли Намми суббренди томонидан ишлаб чиқарилган[2] субихчам ҳечбек.

Намми 01

2023-йил Гуангжоу автосалондаги тақдимот
Асосий маълумотлар
Ишлаб чиқарувчи Донгфенг
Бошқа номлари Нано 01[1]
Модел йили 2024
Таснифи
Сегмент Б
Платформаси Донгфенг С3
Куч мосламалари
Қуввати 120 кВт (163 от кучи)
Юқори тезлиги 140 км/с
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 2,660 мм (104.7 ин)
Узунлиги 4,030 мм (158.7 ин)
Кенглиги 1,570 мм (61.8 ин)
Баландлиги 1,810 мм (71.3 ин)
Юкхонаҳажми 945 л
Экстерер
Кузов тури ҳетчбаcк
Ўриндиқлар сони 5
Эшиклар сони 5
Бошқа маълумотлар
Алоқадор автомобиллар Смарт #1
Cитроэн C3

Тарихи

Донгфенг Намми 01 электромобили экспрессив дизайнга эга ихчам Б синфидаги хетчбекдир[3]. Электромобил 2023-йилнинг 17-ноябр куни, 21-Гуанчжоу автосалонининг биринчи иш кунида, Намми 01 электромобили олдиндан буюртма қилиш жараёни бошланди. Электромобил нархи 79 800 дан 109 800 юан гача (11 000—15 200 АҚШ доллари) нарх оралиғида таклиф қилинди[4]. Намми – Донгфенг компаниясининг янги автомобили бренди бўлиб, компания кичик электромобилларга ҳам ўз эътибор қаратиб, 2025-йилга келиб ушбу моделдан йиллик 400 000 дона сотишни режалаштирган[5]. Автомобилнинг янз бир номи „Донгфенг Нано 01“ деб номланади.

Янги электр архитектураси асосида қурилган кичик электр автомобил сифатида тақдим этилган электромобилнинг томи ва корпус қисми турли рангларда ишланган. Автомобил тўрт эшикли қилиб ишланган ва яширин эшик тутқичлари билан жиҳозланган[1][6].

Намми 01 тез зарядлаш функсияси ва автоматик тўхташ функсиясига эга Л2 ақлли парковка қилиш тизими билан жиҳозланган[1][6].

Техник кўрсаткичлари

Намми 01 Донгфенг С3 платформаси асосида қурилган биринчи модел бўлиб, узунлиги 4030 мм бўйи 1810 мм ва кенглиги 1570 мм ҳамда ғилдирак базаси 2660 мм ни ташкил қилади. Унинг умумий шакли юмалоқ, ихчам ва ёқимли бўлиб, учбурчак фаралар, думалоқ орқа чироқлар, яширин эшик тутқичлари ва ромсиз олд эшиклари билан кичик ЭВ лар дизайнига жуда мос келади[5].

Намми 01 максимал қуввати 120 кВт (163 от кучи) ни ташкил қилади. Электромобил 300 ва 400 километр масофани босиб ўтади ва батареяларни зарядлаш атиги саккиз дақиқа давом этади ҳамда яна 200 км масофани босиб ўтиш имконини беради[7].

Намми 01 олд ғилдираклари тортувчи ҳисобланади. Электромобил иккита вариантида таклиф қилинади: 330 км ва 430 км масофа босиб ўтувчи ва мос равишда 31,45 кВт/соат ва 42,3 кВт/соат сиғимли литий-темир фосфат батареялари билан жиҳозланган. Электр двигателининг максимал қуввати 70 кВт, автомобил максимал тезлиги эса 140 км/соат ни ташкил қилади. Хитой МИИТ томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, атиги саккиз дақиқа зарядлаш билан 200 км масофани босиб ўта оладиган 400В тез зарядлаш тизими ҳам мавжуд[5]. Электромобилга 17 дюймли қуйма дискли ғилдираклар ўрнатилган[3].

Интерери

Асбоблар панели 5 дюймли экран ва 12,8 дюймли марказий бошқарув экрани билан жиҳозланган. Консолда ҳеч қандай босиш тугмалар мавжуд эмас. Машина икки спицали рул, шунингдек, энг самарали бошқарув учун овозли буйруқларни таний оладиган ақлли кабина билан жиҳозланган. Машинада яхшироқ ухлаш имконини берувчи олд ўриндиқларни горизонтал ҳолатга келтириш имконияти мавжуд[6][1].

Салон қисми қора ва оқ чарм билан безатилган, олд панелда ва эшик панеллари ҳам чарм билан қопланган. Орқа ўриндиқ букланганда, юкхона ҳажми 945 литргача етиши мумкин[8].

Яна қаранг

Ҳаволалар

Андоза:Ёутубе2

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Костин, Евгений „Дебютировал новый компактный электрокар Донгфенг Нано 01“ (ру). рг.ру (2023-йил 24-август). Қаралди: 3.01.24.
  2. ↑ Андрей Ежов, Андрей Ежов „Электрохэтч Намми 01 от Донгфенг будет стоить в Европе меньше, чем Cитроэн э-C3“ (ру). колеса.ру (2023-йил 28-ноябр). Қаралди: 3.01.24.[сайт ишламайди]
  3. ↑ 3,0 3,1 Брязгунов, Тарас „В Китае показали первый в мире электрокар с инновационной твердотельной батареей (фото)“ (ру). фоcус.уа (2023-йил 24-август). Қаралди: 2026-йил 12-ноябр.
  4. ↑ „ДонгФенг официально презентовал технологичный автомобиль за $11 тысяч“. репост.уз (2023-йил 20-ноябр). Қаралди: 2026-йил 12-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Донгфенг Намми 01 ЭВ wитҳ 430 км ранге пре-сале старц ат 11,000 УСД ин Чина“ (эн) (2023-йил 18-ноябр). Қаралди: 2026-йил 12-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Пока Тесла изобретает машину за $25 000, в Китае всё больше современных авто более чем вдвое дешевле. Представлен Донгфенг Нано 01“ (ру). ихбт.cом. Қаралди: 3.01.24.
  7. ↑ „Новый электрокар Донгфенг Нано 01: инновационный, компактный и стильный“ (ру). зр.ру (2023-йил 27-август). Қаралди: 2026-йил 12-ноябр.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „В Китае стал доступен для заказа электрохэтч Намми 01 за миллион рублей“. ауто.ру (19.11.23). Қаралди: 2026-йил 12-ноябр.[сайт ишламайди]