Намоён (форсча — кўриниш, манзара) — нақш мужассамоти; атрофи ҳошия нақш (кўпинча занжира, рута) билан ўралган безак, тасвир ва бошқалардан иборат. Амалий безак санъатида вокелик (чаманзор, боғу бўстон, дарё, гул, барглар ва бошқалар)нинг шартли умумлашма тасвирий образини ўзида акс эттиради. Асосан, Ўрта Осиё наққошлигига хос бўлиб, мустақил нақш мужассамотининг энг мураккаб тури. Намаяон яратишда уста наққошлар гириҳ ва ислимий нақшлардан моҳирона фойдаланади, Н.ни узоқ ва яқиндан кўринишини қисобга олади. Нақшнинг банд ва танобларини даражаларга ажратиб, би-ринчи даражали нақш чизикларига алоҳида аҳамият беради. Намаёнда гириҳ асосий, ўсимликсимон нақш тўлдирувчи ўрин тутади ва у асосий нақш (гириҳ)ни босиб ўтмайди. Фақат гирихдан тузилган Н.да ҳам асосий ва тўлдирувчи нақшлар бўлади, яъни йирик гириҳлар ичига майдалари чизилади. Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир воҳада намаён бир-биридан фарқ қилувчи ўзига хос безак услубига эга: Хива наққошлигида Намаён бандлари бирбири билан ўзаро четан каби боғланади, барглар кам ишлатилади, мужассамот ривожланиш хусуси-ятига эга, унда ҳаракат, мавж кўпроқ кўзга ташланади; Тошкент нақкршлигида Н.лар ўсимлик гулларининг кўплиги билан ажралиб туради; Фарғона намаёнларида табиатдаги гул, барг, мевалар ва бошқа тўғридан-тўғри табиий шакдда тасвирланади. Замонавий меъморликда, бинолар безакларида, мустақил амалий безак санъати асарларида намаёнлар ранг-баранг: меҳроби намаён, чорси намаён, серафтор намаён, мажнунтол намаён ва бошқа Жумладан, Навоий театри биноси безакларида намаённинг ажойиб намуналарини кўриш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил