Namoz Berdiyev
Намоз Бердиев Бердиевич (1939-йил 23-январ − 2021-йил 20-июл) – тожик олими, биология фанлари доктори, профессор, Тожикистонда хизмат кўрсатган фан ва техника ходими[1].
| Намоз Бердиев Бердиевич | |
|---|---|
| Таваллуди |
23-январ 1939-йил Иштихон тумани, Самарқанд вилояти, СССР |
| Вафоти |
20-июл 2021-йил (82 ёшда) Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Ветеринар |
| Таълими | Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти |
Ҳаёти
Намоз Бердиев 1939-йил 23 январда Самарқанд вилояти Иштихон тумани Митан қишлоғида колхозчи оиласида туғилган.
Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг ветеринария факултетига ўқишга кирди. 1962-йилда ўқишни муваффақиятли тамомлаб, Тожикистон ССРнинг Совет (ҳозирги Темурмалик) туманидаги „Қангурт“ совхозига бош ветеринар лавозимига ишга юборилади.
Намоз Бердиев 1964-1967-йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария медицина илмий-тадқиқот институти аспиранти сифатида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Диссертация мавзуси „Тожикистон жанубидаги ҳудудларида эндемик буқоқ чўчқаларда ёд танқислиги“.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария медицина илмий-тадқиқот институтида дастлаб кичик, кейинроқ катта илмий ходим бўлиб ишлаган.
1969-йилдан катта илмий ходим, 1976-йилдан Тожикистон тиббиёт институти марказий илмий-тадқиқот лабораторияси мудири бўлган.
1982-йилда биология фанлари доктори илмий даражаси, 1990-йилда профессор унвони берилган. „Ҳайвонларнинг юқори баландлик шароитида мослашиши ва табиий қаршилиги“ мавзусида диссертация ёқлаган.
Тожикистон давлат тиббиёт университетида „Генетика асослари“ кафедраси мудири, бир вақтнинг ўзида университет халқаро алоқалар бўйича проректори лавозимларида ишлаган.
Унинг раҳбарлигида 12 нафар фан номзоди ва 2 нафар фан доктори тайёрланди.
7 та дарслик ва ўқув қўлланма, 4 та монография муаллифи (ҳаммуаллиф).
Тожикистонда хизмат кўрсатган фан ва техника ходими.
2021-йил 20-июлда коронавирус туфайли вафот этди[2].
Оиласи
Рафиқаси Мунаввара Бердиева ўқитувчи бўлиб ишлайди. Намоз Бердиевнинг 7 нафар фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ „Воспоминания о пройденном“. www.народная.тж. 2023-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
- ↑ „В Душанбе скончался видный ученый Намоз Бердиев“. www.тж.спутникнеwс.ру. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
- 23-yanvarda tugʻilganlar
- 1939-yilda tugʻilganlar
- Ishtixon tumanida tugʻilganlar
- 2021-yilda vafot etganlar
- 20-iyulda vafot etganlar
- Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti bitiruvchilari
- Tojikiston olimlari
- Tojikistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Biologiya fanlari doktorlari