Намозшомгул (Мирабилис Л.) - намозшомгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ва бир йиллик ўсимликлар туркуми; экма гул тури. Ватани — тропик Америка. Ўзбекистонда 2 хил тури учрайди. Ҳидсиз Н. (М. жалопа Л.), хушбўй Н. (М. одората Л.). Бир йиллик манзарали ўсимлик сифатида экилади. Бўйи 40— 80 см, сершох, тукли. Илдизи урчуқсимон, йўғон. Барги узун бандли, туби юмалоқёки юраксимон, учи ўткир. Гуллари қизил, сариқ, оқ. Гулқўрғони шингилсимон тўпгул. Июлдан совуқ тушгунча гуллаб уруғлайди. Гуллари кундузи ёпилиб, кечқурун очилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил