Нанай тили — тунгус-манжур тиллариаан бири. Россия Федерациясининг Хабаровск ва Приморе ўлкалари ва қисман Хитойда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 8 мингдан ортиқ. 3 лаҳжага бўлинади: амур (уссури), ку-рурми, сунгари. Амур лахжасининг найхин шеваси адабий Нанай тилига асос бўлган. Нанай тили фонетикаси унлиларнинг кўплиги, синтаксиси эса содда гапларнинг қўшма гапларга нисбатан кўп қўлланиши ҳамда аникланмиш — аникловчи мослашувининг йўклиги билан ажралиб туради.

Нанай тили
Тил кодлари

Россия Федерациясидаги Нанай тили учун 1931-йилда лотин графикаси асосида, 1963. йилда рус графикаси асосида ёзув яратилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил