Нанайлар (ўзларини нани деб аташади; эски номи — голдлар) — асосан, Россия Федерациясининг Хабаровск ва Приморе ўлкаларида яшовчи халқ. Россиядаги умумий сони 10,5 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Хитойда 2 минг кишига яқин Н. яшайди. Нанай тилида сўзлашади. Диндорлари расман православлар, анъанавий эъти-қодлар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил