Нанчан — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Гансзян дарёси буйида. Сзянси провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 4,1 млн. киши (1998). Поянху кўли системасидаги сув йўллари тугуни. Йирик қишлоқ хўжалиги раёнининг маркази. Асосий саноат тармоғи — тўқимачилик (хусусан, ип газлама саноати). Станоклар, автомобил ва қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш корхоналари, селлюлоза-қоғоз, фарфоркерамика, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил