Нандина доместиcа(/нæнˈдиːнə/ нан-ДЕЭ-нə)одатда нандина, самовий бамбук ёки муқаддас бамбук номи танилган. Зиркдошлар оиласига мансуб, Ҳимолойдан Япониягача бўлган шарқий Осиёда ўсувчи ўсимлик тури. Бу тур Нандина монотипик туркумининг ягона вакили. У боғларда манзарали ўсимлик сифатида кенг тарқалган бўлиб, салқин ойларда ёрқин қизил кузги барглари, баҳорда ўсиб чиқувчи жозибали барглари билан ажралиб турадиган бир қатор навлари ишлаб чиқилган. Машҳур манзарали бута бўлса-да, мевалари қушлар учун заҳарли[1], айниқса қишнинг охирида[2].

Туркум номи Нандина японча нантен сўзидан олинган[3]. Бинар номи " уйдаги " ёки „уй хўжалиги“ деган маънони англатади[3].

Тавсиф

Муқаддас бамбук мевалари

„Муқаддас бамбук“ деб аталишига қарамай, у бамбук эмас, балки бўйи 2 метр гача бўлган доимий яшил бутадир. Ялтироқ барглари узунлигу 50-100 сантиметр, икки ёки учга бўлингаб, алоҳида варақалар узунлиги 4-11 сантиметр узун кенглиги 1,5-3 сантиметр.

Гуллар

Баҳорда танги чиққан барглар аввал кейин яшил рангга киради; эски барглар тўкилишидаб олдин қизил ёки бинафша тусга киради.

Тўпгулларида кўп сонли бир жинсли гуллари рўвак тўпгулда жойлашган. Гуллар ёзнинг бошида барглар устида жойлашган конуссимон кластерларда пайдо бўлади. Меваси ёрқин қизил рангда, кеч кузда пишиб, кўпинча қишгача туради.

Боғнинг тарихи ва етиштириш

Баргларнинг ранги мавсумга қараб ўзгаради

Асрлар давомида Хитой ва Япония боғларида етиштирилган Н. доместиcа Ғарб боғларига Уилям Керр томонидан олиб келинган. Гулнинг биринчи турларини 1804-йилда Кантондан ўзининг биринчи партияси билан Лондонга жўнатган[4]. Инглиз селексионерлари, унинг чидамлилигига ишончлари комил бўлмаганлиги сабабли, уни дастлаб иссиқхоналарда сақлашган. Карл Питер Тунберг томонидан берилган илмий исм ўсимликнинг японча номининг лотинлаштирилган версиясидир[4]. Японияда тур айниқса машҳур ва миллий Нандина жамияти мавжуд. Шанхайда янги йил арафасида кўчаларда уйлар ва ибодатхоналарни безаш учун нандинанинг резаворлар сотилади[4].

Нандинанинг Буюк Британияда кам мева берадиган нави ўстирилади, лекин уни УСДА 6-10 чидамлилик зоналарида ўстириш мумкин. Нандина иссиқлик ва совуққа чидамли .

Нандина қушлар[5] ва ҳайвонлар учун жуда заҳарли ҳисобланади[2]. Резаворланинг пояларини баҳорда осонгина қўл билан узиб ташлаш мумкин. Табиий фитокимёвий моддалар туфайли бу ўсимлик қуён, кийик ва жайралар учун тўсиқ сифатида экилиши мумкин.

Турлари

Бу ўсимликнинг машҳур навлари:

  • Блуш — бўйи бирбоз пастроқ, қиш ойларида барглари ёрқин қизил рангга киради[6].
  • Фире поwер — баландлиги 2 дан 2 1/2 футгача, қизил қишки барглари туфайли шундай номланган[7].
  • Гулфстреам — кенглиги 3 фут ва баландлиги 3 дан 3 1/2 футгача бўлган у тор, олмос шаклидаги баргларга эга[7]
  • Моон Бай — бўйи 1 м гача бўлган зич ва тик, унинг олмос шаклидаги барглари (улар Гулфстреамга ўхшаш) мавсумий равишда оҳак яшил, қизил, ўрик ва бордо рангдан ўзгаради.
  • Моер’с ред — 4 дан 6 футгача ўсадиган, оч пушти гулларга эга бўлган митти тури.
  • Нана — паст тўсиқ учун мос келадиган митти нав
  • Обсесён — бўйи 2 дан 2 1/2 футгача ва баҳор ва кузда қизил барглари билан ажралиб туради[7].
  • Роял Принcесс — баландлиги 8 футгача етаду бу нав қизғиш рангли гулларга эга[7].
  • Сиэнна Сунрисе — 3-4 фут баландликда ўсади, у кузда ёрқин қизил барглари билан ажралиб туради[7].

Токсиклик

Ўсимликнинг барча қисмлари заҳарли бўлиб, таркибида[8][9] сианид ҳосил қиладиган бирикмалар мавжуд ва истеъмол қилинган тақдирда оқибати ёмон бўлиши мумкин. Ўсимлик 4-тоифага, „одатда одамлар учун токсик бўлмаган“ тоифасига киритилган. Лекин резаворлар мушуклар ва ўтлоқ ҳайвонлар учун заҳарли ҳисобланади[10]. Меваларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш cедар wахwингс каби қушларни ўлдиради[11].

Резаворлар таркибида нантенин алкалоидлари мавжуд бўлиб, улар илмий тадқиқотларда МДМА (экстази) га қарши антидот сифатида ишлатилади[12][13].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Давис. „Нандина Берриэс Килл Бирдс“. Аудубон Аркансас (2016-йил 28-январ). Қаралди: 2020-йил 17-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Нандина Берриэс Килл Бирдс Популар гарден шруб берриэс аре тохиc то бирдс анд отҳер анималс“, бй Жеррй W. Давис, Аудубон Аркансас, 28 Жануарй 2016.
  3. ↑ 3,0 3,1 Гледҳилл, Давид (2008).
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Алиcе М. Cоац, Гарден Шрубс анд Тҳеир Ҳисториэс (1964) 1992, с.в.
  5. ↑ „Wҳй бирдс донът эат нандина берриэс“ бй Ретт Давис, Тҳе Тимес Неwс, 28 Новембер 2014.
  6. ↑ „Блуш™ Нандина доместиcа“. 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Wҳат Аре тҳе Дифферент Тйпес оф Нандина Шрубс?
  8. ↑ Аброл, Й. П.; Cонн, Э. Э.; Стокер, Ж. Р. (1966) „Студиэс он тҳе идентифиcатион, биосйнтҳесис анд метаболисм оф а cяногениc глуcосиде ин Нандина доместиcа Тҳунб.“
  9. ↑ Олечно, Ж. Д.; Поултон, Ж. Э.; Cонн, Э. Э. „Нандинин: Ан аcйлатед фреэ cяноҳйдрин фром Нандина доместиcа“. (1984) Пҳйточемистрй 23(8):1784-1785 дои:10.1016/С0031-9422(00)83491-3
  10. ↑ „Нортҳ Cаролина Стате Университй Cооперативе Эхтенсион Сервиcе Поисоноус Планц оф Нортҳ Cаролина“. 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-май.
  11. ↑ Wолдемескел, Могес; Стер, Элоисе Л. (2010). „Феэдинг Беҳавиор-Релатед Тохиcитй дуэ то Нандина доместиcа ин Cедар Wахwингс (Бомбйcилла cедрорум)“. Ветеринарй Медиcине Интернатионал (инглизча). 2010-жилд. 818159-бет. дои:10.4061/2010/818159. ПМC 3005831. ПМИД 21197466.
  12. ↑ „Нантенине: ан антагонист оф тҳе беҳавиорал анд пҳйсиологиcал эффеcц оф МДМА ин миcе“ (ПДФ). Псйчопҳармаcологй. 173-жилд, № 3–4. Май 2004. 270–7-бет. дои:10.1007/с00213-003-1741-2. ПМИД 14740148.
  13. ↑ „(+/-)-Нантенине аналогс ас антагонисц ат ҳуман 5-ҲТ(2А) реcепторс: C1 анд флехибле cонгенерс“. Биоорганиc & Медиcинал Чемистрй Леттерс. 19-жилд, № 9. Май 2009. 2530–2-бет. дои:10.1016/ж.бмcл.2009.03.048. ПМC 2677726. ПМИД 19328689.