Наннин — Хитойнинг жанубий қисмидаги шаҳар. Гуанси-Чжуан мухтор раёнининг маъмурий, муҳим саноат, илмий ва маданий маркази. Аҳолиси 2,8 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Юсзян дарёси бўйидаги порт. Қишлоқ хўжалиги раёни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тақсимлаш марказларидан. Металлургия, машинасозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги институтлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил