Наоми Осака (японча: 大坂 なおみ, Ōсака Наоми; 1997-йил 16-октябрда туғилган) – япониялик профессионал теннисчи, тўрт карра „Катта дубулға“ турнирлари, етти карра WТА турнирлари чемпиони. 2019-йил январидан бошлаб 25 ҳафта давомида WТА рейтингида аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида дунёнинг 1-рақамли теннисчиси сифатида тан олинган[2][3]. Наоми якка баҳслар бўйича рейтингда биринчи ўринга чиққан илк осиёлик теннисчи ҳисобланади. Австралия очиқ чемпионати ва Америка очиқ чемпионатида икки карра чемпионликни қўлга киритган. Яккалик баҳсларида „Катта дубулға“ турнирида ғолиб чиққан илк япониялик теннисчи ҳисобланади.

Наоми Осака

Осака 2020-йилда
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Истиқомат жойи Беверлй Ҳиллс, Калифорния, АҚШ
Туғилиши 1997-йил 16-октябр (1997-10-16) (29 ёш)
Чūō-ку, Осака, Япония
Бўйи 180 см
Профессионаллик 2013-йил сентябр
Ишлатадиган қўли ўнг
Мураббий Wим Фиссетте [эн] (2020–2022; 2024–)
Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори $21 191 252[1]
Расмий сайти наомиосака.cом
Яккалик баҳслар
Жами титуллари 7
Энг юқори позицияси 1 (2019-йил 28-январ)
Жорий позицияси 833 (2024-йил 8-январ)
„Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен W (2021)
Френч Опен 3Р (2018, 2019)
Wимбледон 3Р (2017, 2018)
УС Опен W (2018, 2020)
Бошқа турнирлар
Тоур Финалс РР (2018, 2019)
Олймпиc Гамес 3Р (2020)
Жуфтлик баҳслари
Жами титуллари 0
Энг юқори позицияси 324 (2017-йил 3-апрел)
„Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен 1Р (2017)
Френч Опен 2Р (2016)
Wимбледон 1Р (2017)
УС Опен 1Р (2016, 2017)
Жамоа мусобақалари
Фед Cуп WГ ИИ ПО (2018)
Ҳопман Cуп РР (2018)
Сўнгги марта янгиланди: 2023-йил 9-январ.

Наоми Осака Японияда туғилган. Отаси ҳаити-америкалик, онаси эса япониялик. Уч ёшидан бошлаб АҚШда яшаб, у ерда теннис бўйича машғулотлар олиб борган. Осака илк бор 16 ёшида оммага танилган. 2014-йилда 2014 Банк оф тҳе Wест Cлассиc (аёллар яккалик баҳслари) WТА Тоурдаги дебютида собиқ Америка очиқ чемпионати чемпиони Самантҳа Стосурни мағлуб этган. 2016-йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтган 2016 Торай Пан Паcифиc Опен (аёллар яккалик баҳслари) турнирида илк бор WТА финалига чиқиб, WТА рейтингининг кучли 50 талигига кирган.

2018-йилда Осака аёллар теннисининг юқори қатламига кириб борди. 2018 БНП Парибас Опен (аёллар яккалик баҳслари) очиқ чемпионатида биринчи турнир даражасидаги чемпионликни қўлга киритди ва Америка очиқ чемпионати финалида Серена Wиллиамсни мағлуб этди. 2019-йил бошида Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг илк бор дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилди. Кейинги йилларда яна икки марта „Катта дубулға“ турнирларида ғалаба қозонди. 2021-йилда эса депрессия ва бошқа руҳий муаммолар туфайли Франсия Очиқ чемпионатидан расман воз кечди ва Wимбледондан ҳам четлаштирилди. 2023-йилда туғруқ та’тилига чиқди ва 2024-йилда мусобақаларга қайтди.

Манбалар

  1. ↑ „Cареэр Призе Моней Леадерс“. WТА Теннис. Қаралди: 2024-йил 7-январ.
  2. ↑ Гангулй, Судипто „Осака эдгес Квитова то cлаим Аустралиан Опен cроwн“. Реутерс (2019-йил 26-январ). Қаралди: 2019-йил 26-январ.
  3. ↑ „Осака cлинчес сеcонд страигҳт Слам, Но.1 ранкинг ат Аустралиан Опен овер Квитова“. WТА Теннис. Қаралди: 2019-йил 11-март.

Ҳаволалар