Наорем Маҳеш Сингҳ (талаффузи: Наорем Маҳеш Сингх) (1999-йил 1-мартда туғилган) — ҳинд профессионал футболчиси, Ҳиндистон Суперлигасининг Эаст Бенгал клубида ва Ҳиндистон терма жамоасида ҳужумчи бўлиб ўйнайди.

Маҳеш Наорем
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Наорем Маҳеш Сингҳ
Таваллуд санаси 1999-йил 1-март (1999-03-01) (27 ёш)
Таваллуд жойи Манипур, Ҳиндистон
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эаст Бенгал ФC
Рақами 23
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Бирчандра Мемориал
Шиллонг Лажонг ФC
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018-2020 Шиллонг Лажонг 20 (4)
2020 Керала Бластерс Б 3 (1)
2020-2022 Керала Бластерс 0 (0)
2020-2021 → Судева Делҳи 14 (2)
2021-2022 → Эаст Бенгал 18 (2)
2022- Эаст Бенгал 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 5-март учун)

Клубдаги фаолияти

Ёшлиги

Манипурда туғилган Сингҳ фаолиятини ўз давлатида Бирчандра Мемориал Спортинг клубида бошлаган.[1] Тез орада у Шиллонг Лажонгнинг ёшлар жамоасига қўшилди ва Шиллонг Премер-лигасида клубда ўйнади.[2]

Шиллонг Лажонг

2018-19-йилги мавсум олдидан Сингҳ асосий жамоага кўтарилди. У Шиллонг Лажонг учун профессионал дебютини 2018-йилнинг 28-октабрида Аизаwлга қарши ўтказди. У дубл қайд этди, 20 ва 51-дақиқаларда иккита гол урди ва Шиллонг Лажонг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.[3]

Наорем Маҳеш Сингҳ

Керала Бластерс

2020-йилда Наорем Ҳиндистон Суперлигаси клуби Керала Бластерс билан Шиллонг Лажонг ФC билан шартнома имзолагани эълон қилинди.[4]

Судева ФC (ижарага)

2021-йилда Маҳеш етарлича тажрибага ва ўйин тактикасига эга бўлгани учун И лига вакили Судева Деҳлига бир мавсумга ижарага берилди. У клуб сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Эаст Бенгал (ижарага)

Маҳеш 2021-йилда Колкатанинг Эаст Бенгал (Шарқий Бенгалия) клубига ижарага берилган. У Ҳиндистон Суперлигасининг 2021/22-йилги мавсумида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.[5]

Эаст Бенгал

2022-йил 4-августда Керала Бластерс Маҳешни Шарқий Бенгалияга номаълум трансфер нархи эвазига ўтказишини эълон қилди. Ушбу трансфер нархи хусусида бошқа жамоалар ва мухбирлар орасида турли хил тахмин суммалар бўлса ҳам, жамоа ва футболчи бу ҳақида ҳали ҳеч бир расмий тадбирда маълум қилгани йўқ.[4]

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 5-март ҳолати[6]
Клуб Мавсум Лига Кубок АФC Жами
Дивизия Ўйинлар голлар Ўйинлар голлар Ўйинлар голлар Ўйинлар голлар
Шиллонг Лажонг 2019 И-лига 20 4 0 0 — 20 4
Керала Бластерс Б 2020 И-лига 2-дивизиони 3 1 0 0 — 3 1
Керала Бластерс 2021 Ҳиндистон Суперлигаси 0 0 0 0 — 0 0
Судева Деҳли 20221 И-лига 14 2 0 0 — 14 2
Шарқий Бенгалия 2022 Ҳиндистон Суперлигаси 18 2 0 0 — 18 2
Карера жами 55 9 0 0 0 0 55 9

Ютуқлари

Керала Бластерс „Б“

  • Керала Премер-лигаси: 2019-20

Манбалар