Наорем Рошан Сингҳ (талаффузи: Ноарем Рошан Сингх) (1999-йил 2-февралда туғилган) — ҳинд профессионал футболчиси, Ҳиндистон Суперлигасининг Бенгалуру клуби ва Ҳиндистон терма жамоасида ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Рошан Наорем
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Наорем Рошан Сингҳ
Таваллуд санаси 1999-йил 2-феврал (1999-02-02) (27 ёш)
Таваллуд жойи Самуроу, Манипур, Ҳиндистон
Бўйи 1.73 м (5 фт 8 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бенгалуру ФC
Рақами 32
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Бенгалуру
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017–2020 Бенгалуру Б 18 (7)
2017–2018 → Индиан Арроwс 3 (0)
2019– Бенгалуру 19 (1)
Миллий терма жамоа
2017 Ҳиндистон У20 3 (0)
2022– Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 5-март учун)

Клуб фаолияти

2017-йилнинг октябр ойида Рошан И-Лига 2-дивизиони учун Бенгалурунинг захира жамоасига қо'шилгани э'лон қилинди[1]. Бир ой о'тгач, у Ҳиндистоннинг 20 ёшгача бо'лган футболчиларидан иборат бо'лган Бутун Ҳиндистон футбол федерациясига қарашли Индиан Арроwс жамоасига ижарага берилди.[2] У 2017-йилнинг 5-декабрида Минерва Панжобга қарши ўйинда профессионал дебютини ўтказди ва 80-дақиқада Эдмунд Лалриндика ўрнига майдонга тушди. Индиан Арроwс 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди[3]. Рошан, шунингдек, Бангалор Супер Дивисион лигасида қатнашган[4][5][6], Бенгалуру Б нинг бир қисми бо'лган ва у ерда ҳам жамоага сардорлик қилган[7].

Рошан 2019-20-йилги Ҳиндистон Суперлигаси мавсумига Бенгалурунинг катта жамоасига мураббий Наушад Мооса бошчилигида кирган, аммо у о`з фаолиятини И-лига 2-дивизионида катталар жамоаси ва Б жамоасида о'йнаш о'ртасида тақсимлаган. Рошан чап қанот ярим ҳимоячиси сифатида пайдо бо'лди, у ерда у Дуранд кубоги - 2019 ва ОФК кубоги - 2019да о'з иқтидорини ко'рсатди, аммо улар гуруҳ босқичидан чиқиб кетишди. Бенгалурудаги иккинчи мавсумида у Ҳиндистон Суперлигасида катталар жамоасида дебют қилади ва 2020-йилги ОФК кубогида 5 та о'йинда майдонга тушади.

Рошан Бенгалурудаги учинчи мавсумига то'лиқ ҳимоячи сифатида кирди, у ерда икки оёқда ҳам о`йнаш олиш қобилияти туфайли чап ва о'нг томонда о'йнади. У 2021-йилги Дуранд кубогида 5 та ўйинда майдонга тушди, аммо Бенгалуру ярим финал босқичида Гоа томонидан мағлуб бўлди.

2022-йил 30-январда у ўзининг биринчи голини 56-дақиқада тўғридан-тўғри жарима зарбасидан киритди. Бенгалуру 10 ўйин давомида мағлуб бўлмаган Керала Бластерсни 1:0 ҳисобида мағлуб этди[8].

Халқаро майдонда

2022-йилнинг март ойида Рошан Ҳиндистон терма жамоаси Баҳрайн ва Беларусга қарши иккита о'ртоқлик о'йини олдидан мураббий Игор Штимаc томонидан миллий терма жамоага чақирилган эди[9]. У дебютини 23-март куни Баҳрайнга қарши ўйинда (2:1) ўтказиб, голга ассистентлик қилди.

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 22-январ[10]
Клуб Мавсум Лига Кубок АФC Жами
Дивизия О`йинлар Голлар О`йинлар Голлар О`йинлар Голлар О`йинлар Голлар
Бенгалуру Б 2017–18 И-лига 2-дивизиони 7 2 0 0 - 7 2
2018–19 8 5 0 0 - 8 5
2019–20 3 0 0 0 - 3 0
Индиан Арроwс 2017–18 И-лига 3 0 0 0 - 3 0
Бангалуру 2019–20 Ҳиндистон Суперлигаси 0 0 3 0 1 0 4 0
2020–21 2 0 0 0 5 0 7 0
2021–22 17 1 5 0 - 22 1
Карера жами 40 8 8 0 6 0 54 8

Халқаро

2022-йил 22-январ
Йиллар бо'йича о`йин ва голлар
Йил О`йинлар Голлар
2022 5 0
Жами 5 0

Ютуқлари

Бенгалуру ФC Б

  • Бангалор Супердивизиони: 2018–19, 2019–20

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „Бенгалуру ФC 'Б' реадй фор инаугурал сеасон“. Тимес оф Индиа (2017-йил 12-октябр). Қаралди: 2017-йил 31-декабр.
  2. ↑ „Матос Намес 25-мембер Индиан Арроwс Сқуад фор Ҳеро И-леагуэ 2017–18“. Тҳе Алл Индиа Фоотбалл Федератион (2017-йил 29-ноябр). Қаралди: 2017-йил 29-ноябр.
  3. ↑ „Индиан Арроwс 0–2 Минерва Пунжаб“. Соccерwай.
  4. ↑ „Блуэ Cолц роут Дреам Унитед то го топ оф БДФА Супер Дивисион“. БенгалуруФC.cом (2019-йил 10-декабр). 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
  5. ↑ „Бенгалуру ФC Б лифц БДФА Супер Дивисион Тропҳй бй беатинг АСC“. спорцcафе.ин (2018-йил 27-декабр).
  6. ↑ „Дефендинг Чампионс Бенгалуру ФC алл сет фор БДФА Супер Дивисион Леагуэ“. БенгалуруФC.cом (2019-йил 12-ноябр). 2019-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-декабр.
  7. ↑ @иcср. „Манбалар“.
  8. ↑ Ананд. „Рошан Сингҳ Наорем – Ас иллуминатинг ас ҳис наме“. ифтwc.cом. Индиан Фоотбалл Теам фор Wорлд Cуп (2022-йил 31-январ). 2022-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-март.
  9. ↑ „7 неw фаcес ас Стимаc намес финал лист оф 25 фор фриэндлиэс ин Баҳраин“. тҳе-аифф.cом. Алл Индиа Фоотбалл Федератион (2022-йил 21-март). 2022-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-март.
  10. ↑ Наорем Рошан Сингҳ Соccерwай сайтида
  11. ↑ „Стандоут перформерс: Ҳеро ИСЛ 2021-22 сеасон аwардс“. Индиан Супер Леагуэ. 2022-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-март.

Ҳаволалар