„Напитки покрепче“ (русча: Напитки покрепче, яъни „Кучлироқ ичимликлар“) — „Звери“ рус рок мусиқа гуруҳи ижро этган қўшиқ. 2004-йил эълон қилинган. Гуруҳнинг ўша йили чиқарилган „Раёни-квартали“ номли студиявий албомига олтинчи трек ўлароқ киритилган. Қўшиқ сўзини ҳам, куйини ҳам гуруҳ солисти Роман Билик ёзган. 2020-йил чоп этилган „Живие поэти ИИ“ китобида Россиянинг Сенгилей шаҳрилик ўсмир қўшиқ сўзини қисман ёзганини иддао қилгани эътироф этилган[1].

„Напитки покрепче“
„Звери“ қўшиғи
Раёни-квартали албомидан
Чиқарилган санаси 2004
Ёзиб олинган 2003
Жанр алтернатив-рок
Давомийлиги 3:52
Қўшиқ муаллиф(лар)и Роман Билик
Бастакор(лар) Роман Билик
„Раёни-квартали“ хронологияси
„Молнии“ „Напитки покрепче“ „Всё впереди“
Клипи
„Напитки покрепче“ ЁуТубеда

„Напитки покрепче“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг биридир. Қўшиқ учун олинган клип „Муз-ТВ“ ва „МТВ Россия“ телеканалларида мунтазам равишда намойиш қилинган[2].

Қўшиқнинг пианино ва гитара партиялари бошқачароқ аранжировкадаги версияси „Лучшее“ (2013) ҳамда „Все лучшее в одном“ (2014) терма албомларига киритилган. Шунингдек, таронанинг жонли ижро этилган акустик версияси „Акустик“ (2009) номли албомдан ўрин олган.

Манбалар

  1. ↑ Живые поэты. Книга ИИ. Москва: АСТ, 2020. ИСБН 978-5-17-120064-0. 
  2. ↑ „Звери“. Ласт.фм. Қаралди: 23-ноябр 2022-йил.

Ҳаволалар