Napoleon olmos marjoni

Наполеон олмос маржонлари – Наполеон И буюртмаси билан тайёрланган олмос маржон. Ҳозирда у Вашингтон, АҚШ, Смицон миллий табиат тарихи музейида намойиш этилмоқда.
Тавсиф
Наполеон олмос маржонлари битта ипга ўрнатилган 28 та олмосдан иборат бўлиб, унинг четида ўзгарувчан пенделок ва бриолетте олмос кесимлари мавжуд. Бешта нок шаклидаги пенделокларнинг ҳар бирига кичик бириллиант ўрнатилган. Тўртта овал пенделоклар ҳар бирида 23 та ёрқин бриллиантларни ўз ичига олган. Маржонга ўрнатилган олмосларнинг умумий сонини 234 га тенг.

Наполеон олмос маржонидаги олмослар ҳеч қачон профессионал даражада баҳоланмаган лекин олмосларнинг инфрақизил спектроскопик таҳлили уларнинг лла турига мансуб эканлигини кўрсатган. Бироқ маржонга ўрнатилган 52 та энг йирик олмосдан 13 таси нодир ИИа турига тегишли. Қолганлари эса Иа типига мансуб олмослар[1]. Олмосларнинг умумий оғирлиги 263 каратга баҳоланган.
Тарих
Мариэ Лоуисе


1810-йилда Наполеон И Жозефина билан ажрашди, чунки у меросхўр туғишга қодир эмаслигини исботлади[2]. Икки ойдан кейин у австриялик Мариэ Лоуисе билан турмуш қурган. Бир йил ичида Мариэ Лоуисеўғил туғди. Байрамни нишонлаш учун 1811-йил июн ойида Наполеон И Париждаги Нитот эт Филс заргарлик фирмасидан нархи 376 274 франсуз франкига тенг бўлган Наполеон олмос маржонларини буюртма қилган[1]. Бу сумма императорнинг бутун йиллик уй хўжалиги бюджетига тенг эди[3]. Наполеон олмос маржонларини таққан Мари Луизанинг бир нечта замонавий портретлари, жумладан рассомлар Франсуа Жерард[4][5] ва Жован Баттиста Боргеси томонидан яратилган портретлар мавжуд[6]. Бир неча йил ўтгач, 1815-йилда Наполеон Саинт Ҳелена оралига сургун қилинган. Мари Луиза маржон билан Австрияга қайтиб келган. Вафотига қадар маржонга эгалик қилган.
Мерос ва сотиш
1847-йилда Мариэ Лоуисе вафот этгандан сўнг, маржон унинг акаси Франс Карлнинг рафиқаси австриялик Сопҳиэга ўтган. Малика Сопҳиэнинг илтимосига кўра, заргарлар маржонни қисқартириш учун ундан иккита олмосни олиб ташлашган. Олиб ташланган олмослар бир жуфт сирғага ўрнатилган, уларнинг қаерда эканлиги ҳозирча номаълум[3]. 1872-йилда Сопҳиэнинг вафотидан сўнг, Наполеон олмос маржонни унинг уч омон қолган ўғиллари — Карл Людвиг, Людвиг Виктор ва Франс Жосепҳ И биргаликда мерос қилиб олган. Кейинчалик Карл Людвиг акаларининг маржондаги улушларини сотиб олган ва 1896-йилда вафотидан кейин уни учинчи рафиқаси португалиялик Мариа Тҳересага мерос қилиб қолдирган[1]. Мариа Тҳереса ўзининг тарихий тақинчоқларга ёқтириши туфайли маржонни ўзи иштирок этган кўплаб давлат тадбирларида, шу жумладан 1883-йилда Александр ИИИ нинг тож кийиш маросимига ҳам тақиб борган.

1929-йилда Буюк Депрессия бошлангандан сўнг Мариа Тҳереса ўзларини „полковник Таунсенд“ ва „Малика Баронти“ деб кўрсатган икки кишига маржонларни 450 000 АҚШ долларига сотиш таклифини олган. Мавжуд иқтисодий вазият туфайлив сўралган пулни топиш қийин эканлигини тушуниб, жуфтлик маржоннинг ҳақиқийлигини кафолатлаш учун Мариа Тҳересанинг қашшоқ невараси Габсбурглик Леополдга 100 000 доллар таклиф қилишган. Заргарлар Гарри Уинстон ва Гарри Беренсон билан келишувлар бўйича музокаралар олиб борилган, аммо охир-оқибат эр-хотин маржонни Ню-Ёрклик Девид Мишелга 60 000 долларга сотган. Сотиш ҳақида хабардор бўлгач, Мариа Тҳереса ишни судга топширди, натижада маржон қайтариб олинди, Леополд қамоққа олинди ва Таунсенд ва Баронти мамлакатдан қочиб кетишди[3].
Воқеани ҳал қилгандан сўнг, Мариа Тҳереа 1944-йилда вафот этгунига қадар маржонни ушлаб турди. Тўрт йил ўтгач, Габсбурглар оиласи уни франсуз саноатчиси Пол-Луи Вайлерга сотишди. 1960-йилда Вайллер Наполеон олмос маржонини Гарри Уинстонга сотган, у буюмнинг тарихий қиймати бўлаклаб сотилганидан кўра юқори бўлади деб ҳисоблаган[7]. Ўша пайтда тарихий буюмларни бўлаклаб қимматбаҳо тошларини алоҳида сотиш одатий ҳол эди Пост маржонни 1962-йилда Смицон институтига совға қилган ва шундан бери тақинчоқ Вашингтондаги Миллий табиий тарих музейида, сақланади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 "Реcент Ресеарч он тҳе Наполéон Диамонд Неcклаcе", Натионал Мусеум оф Натурал Ҳисторй. Ретриэвед Оcтобер 19, 2008.
- ↑ МcЛйнн, Франк (1998). Наполеон, п. 465. ИСБН 0-7126-6247-2.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Гаиллоу, Элоïсе; Пост, Жеффрей; „Ан Эхаминатион оф тҳе Наполеон Диамонд Неcклаcе“, Гемс анд Гемологй (Wинтер 2007), п. 352.
- ↑ "Портраит оф Мариэ-Лоуисе, Эмпресс оф Франcе wитҳ Ҳер сон Наполеон ИИ, Кинг оф Роме", Франçоис Гéрард (1811) (он Wикимедиа Cоммонс)
- ↑ "Портраит оф Мариэ-Лоуисе ас Эмпресс оф Франcе", Франçоис Гéрард (1812) (он Wикимедиа Cоммонс)
- ↑ "Мариа Луигиа, Дучесс оф Парма", Гиован Баттиста Боргҳеси (1839) (он Wикимедиа Cоммонс)
- ↑ Линеберрй, Cате; „Диамондс Унеартҳед“, Смитҳсониан Магазине, Жануарй 1, 2007. Ретриэвед Оcтобер 19, 2008.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |