Naqarot
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нақарот — қўшиқ Снутг ҳар баидидан сўнг мунтазам равишда такрорланиб турувчи қисми. Нақаротнинг шеърий матни, одатда, тўртлик ёки байтдан ташкил топиб, тугал бадиий образни ифодалайди. Нақарот мусиқа асарининг иккинчи куй даврияси, ихчам ва содда шаклли намуналарда эса куйнинг иккинчи жумласи сифатида гавдаланади. Қўшиқ ва мадҳияларда нақарот бошқа қисмлардан мусиқий вазн, услуб ва ижро суръати билан фарқланиши мумкин. Хоржамоаларига мўлжаллаб яратилган қўшиқларда нақарот қисми, одатда, ялпи хор томонидан ижро этилади. Айрим халқ қўшиқ ва яллаларида нақарот асосий куйни бутунлигича такрорлайди ва бандлардан такрорий шеър матни туфайли ажратилади. Қўшиқ, ашула, сувора, мақомларнинг шўба ва тароналарида, шунингдек, ўзбек бастакорлик ижодиётига мансуб асарларда нақаротнинг ҳар хил вокал ва чолғу йўллари мавжуд (Мас, Бозгўй).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |