Нақр, нақра (араб. — зарб, тақиллатиш) — ўтмиш мусиқа рисолаларида қўлланган усул зарблари бирлиги. Ритм ўлчовлари араб алифбосидаги Т ва Н ҳарфлари воситасида ифодаланган. Мас, тан (икки Н.дан тузилган узун бўғин), танан [бир қисқа (та) ва бир узун (нан) бўғин] ва қ.к. Сафиуддин ал-Урмавий, Маҳмуд аш-Шерозий, Абдурақмон Жомий, Зайнулобиддин алҲусайний рисолаларида Н.лар масаласига ҳам махсус тўхтаб ўтилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил