Naqshi Rustam

Нақши рустам - Шероз (Эрон) дан 50 км, қад. Истаҳр шаҳри (Тахти Жамшид) яқинида жойлашган Ҳусайнкўҳ қояларидаги ахоманийлар сулоласи подшоҳларининг мақбаралари ҳамда китобалари. Н. Р. Эрон саркардаси — сосонийларшм Яздигард ИИИ армияси бош қўмондони Рустам (636 йил араблар билан бўлган жангда ҳалок бўлган) номига қўйилган. Н.Р. Доро И, Артаксеркс И ва Доро ИИ ларнинг Кўҳи Раҳмат бағрига кавлаб жойлаштирилган мақбараларидан иборат. Доро И мақбараси тўртбурчак шаклида, зардуштийлик анъанаси асосида яратилган бўлиб, энг қад. ёд-горликдир (қаранг Доро қабри китобалари). Мақбарадан пастда, чап томонидаги релефда сосонийлар подшоси Шопур нинг Рим императори Валериан устидан ғалабаси (милодий 260 йил) ва Валерианнинг от миниб турган Шопур И оёғига тиз чўкиб, бош эгиб тургани тасвирланган. Релеф остидаги ёзувда форсларнинг Закавказега юриши ифо-даланган (милодий 262 йил). Мақбараларнинг қаршисида бурж — Зардушт каъбаси жойлашган. Унинг томи катта ҳажмдаги ясси тош плиталар билан ёпилиб, деворларида дераза ўрнида очиқ жойлар қолдирилган. Эрон, Кавказ ва Ўрта Осиё аҳолиси уйларига ўхшатиб қурилган буржнинг деворларига пахлавий, парфян ва юнон ёзувларида Сосонийлар давлати таркибига кирган мамлакатлар, бу зиёратгоҳга келтирилган ҳадялар рўйхати берилган. Н.Р. манзаралари ва китобалари ахоманийлар ва сосонийлар босиб олган мамлакатлар ва халқлар тарихи, этнографияси ва маданиятини ўрганишда муҳим манбадир.
Ҳамиджон Ҳамидов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |