Нарамсин (Нарам-Суэн) - Аккад подшоҳи (милоддан аввалги тахминан 2236—2200). Саргоннинг набираси. Ўзини худо деб эълон қилиб, мустабид ҳокимият ўрнатган. Нарамсиннинг Ғарбий Эрондаги луллубейлар қабиласи устига юриши шарафига ўрнатилган стела — Аккад санъати ёдгорлигидир (Луврда сақланади). Нарамсин даврида гутийлар (кутийлар)нинг Аккадга босқини бошланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил