Нараян Притхви (1723—75) — Непал қироли (1769-йилдан). Ғарбий Непалда 1742—69-йиллар мобайнида Горкхва князлигини идора этган. 1743—1769 йилларда Катманду водийсидаги Кантипур, Бҳантапур, Ламитаур, Банспур ерларини, сўнгра Кират, Моранг ҳамда Шимолий Непалга қарашли Илам ерларини ўзига бўйсундирган. 1769-йил пойтахтни Катманду шаҳрига кўчирган ва у ерда ягона Непал қироллигига асос солган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил