Нарекаци — кечпишар хўраки узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик илмий тадқиқот институтида Эчкиэмар ва Паркент навларини чатиштириб яратилган. Ғужуми йирик, чўзиқ, тўқ бинафша ранг. Пусти калин, эти серсув, мазаси хушхўр. Ҳосилдорлиги 165— 190 с/га. Касаллик ва зараркунандаларга чидами, совуққа бардоши паст. Янгилигида истеъмол этилади, қишда узоқ сақлашга чидамли.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил